ҒАЗАБЛАНМА
17.8.2015 5139

    Ғазаб, жаҳл, қаҳр каби руҳий ҳолатлар айнан жанжаллик вазиятларда кўплаб вужудга келиши учун имкон катта бўлади. Томонлар тўқнашувининг психологик-руҳий натижаси, ўзга томонга нисбатан қўққис шаклланган хис-туйғу, ўзини муҳофаза қилиш ёки ўзга одамга босим ва тазъйиқ ўтказиш усули сифатида ғазаб, жаҳл, қаҳр жанжаллик вазиятларнинг одатдаги ҳамроҳи ҳисобланади.
   “Ўлиб бўлдим-ку?! Яна нима керак ўзи сенга?!” Шундай жумлаларни ишлатган одамга эътибор билан бир қаранг. Одатда, бундай сўзларни ишлатишга мажбур бўлган одам хис-туйғулари ниҳоят даражада таранглашган, у руҳан чарчаган ва танг аҳволда, бундай одам ўз ички туйғуларидан қайга қочишни, уларни қандай қилиб жиловлаб олишни билмаётган одам бўлади. Руҳий танг аҳволдаги одам ўзининг мана шу ҳолатини ҳар доим ҳам ўзи тўғри англайвермайди. Шу боис, мана шундай ибораларни ишлатган инсонга эътиборлироқ бўлиш талаб этилади.
     Ғазаб, жаҳл, қаҳр шундай хис-туйғуларки, улар ҳақиқатан ҳам ғазаб ичидаги одамга ҳам, ғазаб йўналтирилган одамга ҳам жуда катта салбий таъсир, айниқса, унинг саломатлигига жуда салбий таъсир ўтказади. Тез-тез ғазабланадиган одамлар ва мана шундай тез-тез бировларнинг ғазабини ўзига қабул қилган одамлар ҳам ҳаётдан олдинроқ кўз юмадилар.
     Нима учун шундай бўлади? Ғазаб, жаҳл, қаҳр – оддий хис-туйғулар эмас. Инсон ғазабланаётган вақтида унинг организми жуда катта ички ғалаён, босим, жисмоний, руҳий, психологик ҳолат замирида ётган кимёвий ўзгаришларни бошидан кечиради. Энг аввалги ўзгариш мияда содир бўлади. Мия бош қобиғи инсон атрофидаги бўлаётган ва махсус тарзда унга қаратилган минглаб ахборотларни синчиклаб ўрганишга йўналтирилган. Мия мазкур ахборотларни тартиблаштиради. Шу қаторда мия инсоннинг турли хис-туйғулари қаторида ғазаб, жаҳл ва қаҳр хисларини ҳам бир маромда ушлаб туришга сайи-ҳаракат қилади.
     Инсон мияси “бу одам ғазабланяпти”, “унинг ғазаби менга қаратилган” ёки “мен ғазабдаман”, “менинг жаҳлим чиқяпти” деган хулосаларни қилиши билан мия адреналин моддасини ишлаб чиқарувчи безларга буйруқ етказади. Адреналин безлари мия қилган хулосаларга мувофиқ равишда организмга анчагина миқдорда адреналин суюқлигини чиқаради. Организмга чиқарилган фавқулодда адреналин сабабли юрак уруши кучаяди ва тезлашади. Адреналин инсон шаклланишида жуда зарур бўлган моддаларда ҳисобланади.
    Адреналин инсонга унинг атроф муҳит билан бўлган курашларида қўрқмаслик, жасурлик, қатъият, қарши тура олиш, ҳужум қилиш, ўзини ҳимоя қилиш учун кўмак берган. Инсон йиртқич ҳайвонни ўлдираётган вақтида адреналин унга куч бериб турган, йиртқич ҳайвон ўлдирилгандан сўнг адреналин моддаси ўз функциясини бажариб бўлганлиги сабабли у организмдан чиқиб кетган. Аммо биз ғазаблангандаги, жаҳлимиз чиққанидаги, қаҳримиз келганидаги организмда вужудга келган адреналин моддаси ўз-ўзидан организмда чиқиб кета олмайди. Шу боис, соғлом турмуш тарзи билан шуғулланиб яшаётган одамлар турли спорт турлари орқали ортиқча адреналинга қарши ўз организми фаолиятини мувофиқлаштириб турадилар.
     Адреналин ғазаб жараёнида ўзига хос ўзгаришларни амалга оширади. Ғазаб жараёнида танамиз ҳарорати кўтарилади. Бизнинг тана қон босими ундаги қон миқдорига боғлиқ бўлади. Ғазабланганда қон миқдори кўпаяди ва веналаримиз деворларига унинг кучли босими таъсир эта бошлайди томирлари деворлари қон босими билан кураша бошлайди. Қон босимининг кучли босимга қарши улар туриб бериши лозим бўлади. Аммо инсон мунтазам ғазабланаверса, қон томирларига бўлган таҳдид ва босим ҳам кучайиб боради. Натижада томирлар деворлари емирила бошлайди.
    Ёш организмда емирилган томир деворларини махсус ишлаб чиқиладиган холестерин моддаси тиклаш учун ишлатилади.томир деворларини қайта тиклаш мақсадида холестерин моддаси кўпроқ ишланади. Аммо ёш улғайган сайин ортиқча холестерин томир деворларида тўплана бошлайди. Организмда моддалар алмашуви бузилади. У организмнинг ёғ йиғишига, қон томирларининг оғирлашиб қолишига, томир деворларининг бир текис бўлмаслигига олиб келади. Охир оқибатда, томир юрак системаси касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Қон томири холестеринга тўлиб кетиб, шу асосида қон босими кучайиб кетса, юрак хуружлари вужудга келиши ҳам мумкин. Ғазаб, жаҳл ва қаҳр каби ҳиссиётлар эса мана шундай ҳолатларнинг кучайиб кетиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Ғазаб ва жаҳл ошқозон яраси, доимий бош оғриқлари, саратон, юрак-қон системасининг турли касалликларини келтириб чиқариши мумкинлиги илмий исботланган.
     Шу боис – энг аввало тинчланинг. Ўз ғазаб, жаҳл ва қаҳрингизни енгиб ўтишга ўрганинг. Уларни жиловлай билинг. Уларнинг ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига раҳна солишига йўл қўйманг. Инсон хулқ-атворини ғазаб, жаҳл ва қаҳрдан поклаш сизни жуда кўп нохушликлардан сақлаб қолади ва бахтли ҳаётингиз учун яхши замин бўлиб хизмат қилади.



Муслим АТАЕВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими ходими   / www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217083
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24602