Бугун бахтлисан!
19.3.2016 5334

   Имон – қайғу-ғамларни кетказувчи, имон – Аллоҳни ёлғиз дегувчиларнинг шодлиги, обидларнинг тасаллисидир. Ўтган нарса ўтиб кетди, ўтмиш ниҳоясига етди, у ҳақида ўйлама. Битилган қазои қадарга, тақсимланган ризқ-рўзга рози бўл, хавотирни тарк эт. Огоҳ бўл! Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади, гуноҳлар камаяди. Ғайбларни билувчи Зот рози бўлса, ғам-қайғулар чекинади.

   Бировдан раҳмат кутма, барча ҳожатлар Ундан сўралади. Ҳеч кимга муҳтож бўлмаган мангу тирик Зотнинг савоби сенга кифоя. Тонг отгач, тунни кутма, бугунинг учун яшаб, бугунинг учун ғам чек, эртанг учун ғам чекма. Чунки бугуннинг ислоҳи эртанинг ислоҳидир. Қалбингни ҳасад-адоватдан пок тут, қалбингдан нафрат, жирканишни чиқариб ташла. Ўзингни яхши одамларга яқин тут. Уйингдаги ишларга машғул бўл, одамларга камроқ аралаш.

   Китоб энг яхши дўст, китоблар билан ҳамсуҳбат бўл. Илмни дўст тут, маърифатга ҳамроҳ бўл. Коинот тартиб-интизомдан иборат. Уй-жой, кийим-кечак билан боғлиқ мажбуриятларингда тартибга риоя қил. Бадантарбия билан шуғуллан, дангасалик, мақсадсиз ҳаёт кечиришдан узоқ бўл ҳамда бекорчилик, ишсизликка нуқта йўқ.

   Тарихни ўқи, ундаги ҳодисалар ҳақида фикр юрит, хулоса қил. Ҳаётингни янгила, яшаш услубларини ўзгартир, хурофий одатлардан воз кеч. Бадбинлик, омадсизлик ва маъюсликни тарғиб қиладиган китобларни ўқима. Парвардигорингнинг мағфират дарёси кенг эканини, бандаларини авф этиб, тавбаларини қабул қилишини, ёмонликларни яхшиликка ўзгартиришга қодир Зот эканини эсла...

   Қуръон билан яша, уни ёд ол, тиловат қил, тингла, фикр эт. Чунки Қуръон барча ғам-қайғуларнинг энг яхши давосидир. Аллоҳ таолога таваккул қил, ишларни Унга топшир, Унинг ҳукмига рози бўл, Унга мурожаат қил, Унгагина ишон.

   Сенга зулм қилганни кечир, сендан узилганга боғлан, эҳсон қил, золимларга ҳалим бўл, осуда ҳаёт кечирасан. Келажакка ишонч билан қара, ноумид бўлма. Аллоҳ ихтиёрида эканингдан хурсанд бўл, чунки сен ғам-алам ёки шод-хуррамликнинг қайси бири сенга фойда эканини билмайсан. Бало-офат сени Аллоҳ таолога яқинлаштиради, дуони ўргатади, сендан кибр, манманлик ва фахр туйғуларини кетказади.

   Гумон-шубҳалардан, бузуқ фикр-хаёллардан узоқ бўл. Дунё ғам-андуҳ, ташвиш ва хавотир ҳовлисидир. Аллоҳ таоло сенга етган ғам-андуҳ, очлик, фақирлик, касаллик, мусибатларнинг барчасига ажр-мукофот беради. Мусибат кўзларни очиб, қалбларни уйғотади, нафсни тияди, қулликни эслатиб, савобни оширади. Фалокатни кутма, миш-мишларга ишонма, уйдирмаларга таслим бўлма...

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” китобидан

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218885
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45642
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750