Ингушетиялик илк зиёратчилар гуруҳи ҳаж сафарига йўл олишди
12.8.2018 2367

Ингушетиялик зиёратчиларнинг илк гуруҳи “Ютэйр” авиакомпаниясининг Боинг 767 самолётида Мадина сари йўлга чиқди. Саудия Арабистонига йўл олган зиёратчилар гуруҳи 247 кишидан иборат. Бу ҳақда Магас аэропортидан ОАВ хабар бермоқда.

2018 йилги ҳаж мавсумида Ингушетиядан жами 1.5 минг зиёратчи ҳаж сафарига боради.

“Мана олти йилдирки бизнинг фуқароларимиз ҳаж сафарига мамлакатимиздан юборилмоқдалар. Бу йил илк зиёратчилар гуруҳи Россиянинг биринчи қаҳрамони Суламбек Осканов номидаги самолётда сафарга чиқдилар. Биз жами бешта рейс ташкил қилганмиз, уларнинг ҳар бирида 247 нафар зиёратчи бўлади.

Аввалги тўрт рейсимизда асосан ингушетилик зиёратчилар жўнатилади ва сўнгги рейсда доғистонлик зиёратчилар Саудия сари йўл оладилар. Биз зиёратчиларнинг хавфсизликлари ва қулайликлари учун барча чораларни кўрганмиз, ҳожиларнинг намоз ўқишлари учун алоҳида намозхоналар ҳам ташкил қилинган”, – дейди Магас аэропорти раҳбари Ваха Евлоев.

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217072
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24598