Одилхон қори Исмоилов хайрия тадбирида иштирок этди
7.12.2016 4297

    Жорий йилнинг 6 декабрь куни пойтахтимиздаги “Саёҳат” ресторанида “Ўзаро ёрдам” меҳрибонлик жамияти ташаббуси билан “3 декабрь—“Халқаро ногиронлар куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилинганининг 24 йилигига бағишлаб “Қомусимиз – номусимиз ҳам шарафу ҳам оримиз!” деб номланган хайрия байрам тадбири ўтказилди. Унга Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 250 нафар имконияти чекланган йигит-қизлар таклиф этилди. Хайрия тадбирини Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Исмоилов кириш сўзи билан очди. Қизиқарли мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берди. 
    Шундан сўнг имконият чекланган йигит қизлар томонидан тайёрланган Ватанни, озодлик ва тичликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, турли рақс ва саҳна кўринишлари ўрин олган бадиий қисм намойиш этилди. Шунингдек, тадбир доирасида имконияти чекланганларнинг ўз қўл меҳнати билан яратган турли хил буюмлари, кўркам ҳунармандчилик намуналари ва совғабоп маҳсулотлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. 
    “Кўргазмага қўйилган бир-биридан гўзал, кўркам ва чиройли буюмларни томоша қилиб, бунинг айримларини хатто етти мучаси соғ одам ҳам қила олмайди, деб ўйлаб қоласиз. Зеро, қўл меҳнати инсондан катт сабр-тоқантни талаб қилади. Ва чиндан сабр-тоқат ва ирода борасида бу йигит-қизларимиз барчага ибрат, барчага намуна. Бундай катта юрак ва кучли инитилиш билан ҳар не орзуга эришиш мумкинлигини бугунги тадбир мисолида ҳам кўриш мумкин”, дейди Одилхон қори Исмоилов. 
    Хайрия тадбири давомида байрам дастурхонига ўзбекнинг шоҳона таоми ош тортилди. “Шайх Зайниддин” жоме масжиди хомийларни жалб қилинган ҳолда хайрияга ўз ҳиссасини қўшди.

 

 

Шайх Зайниддин жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217068
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24597