Шайх Зайниддин жоме масжидида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди
22.8.2016 4108

   Озодалик, поклик ва ҳамжиҳатлик халқимизга хос азалий қадрият. Муқаддас динимизда ҳам бу тушунчаларга алоҳида эътибор қаратилган. Шундай муқаддас қадриятларни тарбиялашда азал-азалдан умумхалқ хайрия ҳашарлари муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган.
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 августдаги фармойишига асосан, республикамизда 20-21 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланганди. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжидида ҳам мазкур озодалик тадбири уюшқоқлик билан ўтказилди ва Одилхон қори Исмоилов бошчилигидаги масжид жамоаси унда фаол иштирок этди.
    Масжид ва қабристон ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларининг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди.

 


Шайх Зайниддин жоме масжиди Матбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217537
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24637