Италияда Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди
6.2.2017 3593

     Италияда Қуръони каримни ёдлатиш бўйича халқаро ҳайъат билан ҳамкорликда Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда muslim.uz хабар беради. Мазкур мусобақада 125 нафар қори йигит ва қизлар Қуръони каримнинг 30, 15, 10, 5, 3 ва 1 пораларини ёддан ўқиб бердилар. Мусобақа фаолиятида собиқ Миср қорилари уюшмаси раиси доктор Аҳмад Исо Маъсировий, Қуръони каримни ёдлатиш халқаро ҳайъати вакили Шайх Абдурроҳман Аъвасий ва Ислом марказлари ходимлари иштирок этдилар.
    Мусобақа якунида ғолибларга мукофотлар тақдим этилди ҳамда ёшларни Қуръони карим ахлоқи ва одобига риоя этишга, шунингдек, Қуръони каримни тўлиқ ёдлашда бардавом бўлишга тарғиб қилган маърузалар тингланди.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217081
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24602