Никоҳдаги зиддиятни ечиш учун 4 қадам
9.11.2016 9074

    Никоҳ мавжуд экан, эр ва хотин ўртасида маълум келишмовчиликлар, зиддият ва фикрлар қарама-қаршилиги бўлиши табиий. Зеро, икки номукаммал шахснинг фикри доим ҳам бир-бирига мувофиқ ва мос келавермайди. Бунга доно халқимиз “Турмуш—мушт”, дея содда, ихчам ва бамаъни қиёс беради. Ҳеч ким бу зиддиятдан суғурталанган эмас. Шундай экан, муқаддас никоҳ ришталари билан боғланган оиланинг эртаси ва бахтли турмуш учун келишмовчиликларни бартараф этишнинг турли йўлларини ўрганиб бориш мақсадга мувофиқ. Енгилтаклик билан улардан қочиш ёки бошқа жуфт излаш қарори бизни доим ҳам истакларимиз ижобатига олиб бормайди.
    Унутмаслик керакки, оиладаги зиддиятларни ҳал қилишда энг муҳими, жуфтимизни харакатерини борича қабул қилиш, ютуқ ва камчиликлари билан қадрлаш. Зеро, инсон қанча бўлса, унинг феъл-атвори ҳам шунча турфа бўлади. Ҳаммада ҳам нуқсон ва камчилик бор. Жумладан, бир ёстиққа бош қўйган турмуш ўртоғингизда ҳам. Никоҳ бардавомлигида унинг фикрини ҳурмат қилиш ва ҳолислик муҳим аҳамиятга эга. Бу муаммога ечим топишда асосий кўмакчи.
    Мутахассислар ва оила илми нуктадонлари зиддиятларни ҳал қилишнинг 4 асосий жиҳатини белгилашди. Улар қуйидагича:

 

1. Ёндошувни юмшатинг!

 

– Мулоҳазаларда “Сен” билан бирга “Мен”ни қўллашни унутманг:
“Сен мени ҳеч қачон эшитмайсан” vs. “Мен ўзимга нисбатан лоқайдликни ҳис қилаяпман”.
“Сен ҳеч қачон бунга тушунмайсан” vs. “Буни мен ҳам тушунишим мушкул”
–Нима ҳис қилаётганингизни ва нима бўлаётганини бир жойга ёзиб қўйинг ва муҳокама қилманг:
“Сиз ҳеч қачон менга уй ишларида ёрдам бермайсиз” vs. “Уй ишлари бир ўзимга оғирлик қилади”.
– Иствакларни айтиш йўлини ўзгартиринг ва хушмуомала бўлинг!
– Хато ва камчиликларни тан олишдан чўчиманг!

 

2. Оғир ва босиқ бўлинг!

 

– Зиддиятдан чарчаганингизни англашига вақт беринг.
– Муаммо якуни кўринмаётган бўлса, танаффус (тайм-аут) қилинг.
–Тинчлантирувчи ишлар билан машғул бўлинг (ибодат, уйқу, уй мутолаа ва ҳаказо).
–Ўзига келиши учун масофа ташланг.

 

3. Келишишни ўрганинг!

 

– Келишув икки томоннинг истак ва фикрлари ўзаро ҳурмат билан қабул қилингданда самарали;
–Cиз барчасини ҳам қабул қилишга мажбур эмассиз, бироқ жуфтингизнинг қарашларини тушунишга ҳаракат қилинг;
–Унинг нуқтаи назарини англаш учун саволлар беришдан эринманг;
–Мулоҳазалари асослими ёхуд мантиққа эгами, кўриб чиқинг;
–Келишиш – бу турли тафоввутлар ва қарама-қарши истаклар муҳокамаси бўлиб, икки томон учун ҳам манфаатли якуний қарор, деганидир.

 

4. Сабрли бўлинг!

 

–Ўз жуфтини камчиликлари билан қабул қилиш – бебаҳо муҳаббатнинг исботи;
–Унинг ўзгариши учун сабрни қурол қилинг;
–Икки номукаммал шахс бахтли ҳаётни фақат бирга, ҳамкор ва ҳамфикр бўлиб қуришингиз мумкинлигини унутманг!

 

 

Муслим Мирзажонов 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217041
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24597