Аллоҳ таоло Покдир покликни севади
23.10.2018 3150

Набавий суннатга амал қилиш билан аввало улкан савобга эришилади. Касалликлар пайдо бўлиши, кўпайишининг олди олинади. Жисмоний, ижтимоий саломатлик ва тетиклик таъминланади.

Жорий йилнинг 17 октябрь санасида Тошкент Ислом институти 1 - 4-курс талаба қизлари иштирокида “Поклик – имондандир” мавзусида “Мураббийлик соати” бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда институт расмий сайти. Унда институтнинг Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов талаба қизлар билан поклик ҳақида суҳбат ўтказди. Жумладан, мўминликнинг энг олий белгиларидан бири бу поклик эканлиги ҳақида маълумотлар берди. Дарҳақиқат, ҳадиси шарифда айтиладики: “Поклик – имондандир”, “Албатта, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни севади, Сахийдир саховатни севади, Покдир покликни севади. Покланинглар ён атрофингизни пок тутинглар”. Ҳадиси шарифда “Поклик иймонга чақиради. Иймон эса ўз эгаси билан жаннатда биргадир” дейилган.

Суҳбат яна одоб-ахлоқ, тартиб интизомни кучайтириш, огоҳликка чақириш ҳамда ўқув хоналарини покизалигини сақлаш ҳақида бўлди.

Юқорида келтирилгани каби ҳолатларни қилмаслик ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз бўлмоғи керак. Аллоҳ таоло доимо қалбимизни ва жисмимизни пок қилиб жаннатига эриштирсин!

ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи
З. Суярова

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217069
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24598