Трамп мусулмонларни камситишларига қарши чиқди
16.11.2016 4223

     АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ўз тарафдорларини мусулмонлар, шу жумладан мигрантларни камситишга барҳам беришларига чақирди. Бу унинг давлат раҳбари сифатида берган илк интервьюсида янгради, деб хабар беради Life.
   Интервью чоғида журналист сайлов натижалари маълум бўлмагунига қадар Трамп ва унинг тарафдорлари мигрантлар ва бошқа диний конфессияга мансуб одамларга қарши агрессив мулоҳаза билдирганини танқид қилди. Трамп эса бунга “Буни эшитиш оғир ва агар ёрдами тегса, “Бас қилинглар” деган бўлардим”, деб жавоб қайтарган.
     Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ўз сайловолди компанияси чоғида АҚШни мигрантлардан тўсиш учун Мексика чегарасига девор қуриш, мусулмонларнинг мамлакатга киришини тақиқлаш ҳақида маълум қилганди. Бироқ сайлов якунида бу маълумотлар миллиардер номзоднинг расмий сайтидан ўчириб ташланди.

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217002
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24594