Лондон мусулмонлари теракт қурбонлари учун пул йиғишди
29.3.2017 3128

   Лондон мусулмонлари жамияти Британия пойтахтида содир этилган хунрезлик оқибатида ҳалок бўлганлар оилаларига 18 минг фунт стерлинг миқдорида ёрдам пули йиғиб беришди.

  “Йиғилган пуллар пойтахтда содир этилган ваҳшийликдан жабр кўрган оилаларига топширилади. Бу пулларнинг тақсимотини биз полициячиларга топширдик”, - дейди акция ташаббускори Муддасар Аҳмад.

   Эслатиб ўтамиз, теракт чоршанба куни содир бўлганди. Ўшанда Вестминстер кўпригида ҳаракатланаётган автомобиль пиёдалар устига бостириб борган. Парламент биносига етганда, жиноятчи полиция томонидан қуршовга олинган. Бундан ташқари, у полициячига пичоқ билан ҳужум қилади. Оқибатда ҳуқуқ-тартибот идораси ходими оғир жароҳат сабаб ҳалок бўлади.

   Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли 40 га яқин одам жабр кўрган.

      Islam-today

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217537
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24637