Исломни қабул қилган 5 нафар америкалик машҳурлар
3.2.2016 11612

    Сўнгги йилларда Ислом жаҳонда, хусусан Америка минтақасида жадаллик билан ривожланаётган диндир. Тарихий манбааларда қайд этилишча, қитъага келган илк мусулмон марокашлик қул бўлган. У бу ерга ўзининг Испан хўжайини билан сузиб келган. 16-17 асрларда африкалик қулларнинг келтирилиши билан Шимолий Америкада мусулмонлар сони ҳам кескин ошиб боради. 19 асрнинг бошида Америкадаги мусулмонлар сони 500 мингдан ошиб кетади. Айни шу даврда Америка жамоат арбоби минтақада динлар эркинлигини эълон қилади.
   World News нашри Америка қўшма штатларида истиқомат қилувчи таниқли шахслар, спорт ва маданият соҳалари намояндалари рўйхатини мунтазам чоп этади. "Ислом дунёда ва АҚШда тезкорлик билан ривожланиб бораётган дин. 1929 йилда илк масжид Шимолий Дакотада қурилган бўлса, 2011 йилдан буён мамлакатда 1,2 мингта масжид бунёд этилган. 2050 йилга келиб АҚШдаги мусулмонлар ҳиссаси мамлакат аҳолисининг 2.1%ини ташкил қилади," дейилади мақолаларнинг бирида.
    Бугун АҚШда бир неча юз йиллардан буён шу ерда яшаётган, шу билан бирга мусулмон мамлакатидан келган жами 3 миллионга яқин Ислом дини вакиллари истиқомат қилишади. Мусулмонларнинг 60 %идан ошиғини муҳожир аҳоли вакиллари ташкил қилади. Шунингдек, Ислом эътиқодчилари уни қабул қилаётганлар ҳисобига ҳам кўпайиб бормоқда. 1990-2000 йилларда дунё миқёсида 12,5 миллион киши Исломни қабул қилгани ва Ислом Гиннес рекордлари китобига энг жадал ривожланаётган дин сифатида киритилган. Ислом эътиқодини қабул қилган америкаликларнинг баъзилари билан сизларни таништирамиз.

 

1. Шакил Ўнил – америкалик таниқли баскетболчи. 1972 йилда АҚШда туғилган. Олимпия ва жаҳон чемпиони. 4 карра Миллий баскетбол ассоциацияси чемпиони. 2010 йилда жамоатчиликка Ислом динига эътиқод қилишини маълум қилган. 2012 йилда фан доктори илмий даражасини олган.

 

 

 

2. Майк Тайсон - собиқ боксчи, оғир вазн бўйича бир неча карра жаҳон чемпиони. 1966 йил АҚШда туғилган. Спортчи 1992-1998 йилларда қамоқ жазосини ўтаётганида Ислом динига эътиқод қилишга қарор қилган. Унинг мусулмон исм-шарифи Малик Абдул Азиз.


3. Эллен Бёрстин – актриса, 6 карра "Оскар" мукофоти совриндори. 1932 йилда АҚШда таваллуд топган. АҚШ жамиятидаги фаоллиги учун Жефферсон мукофоти билан тақдирланган. Унга мусулмон дўстлари "Ҳадя" деб мурожаат қилишади.

 

 

4. Муҳаммад Али – “буюк Али”, бокс устаси, унгача ва ундан кейин ҳам дунёда бу қадар машҳур ва кучли боксчи бўлмаган, дейишади. 1942 йилда АҚШда таваллуд топган. 1975 йилда Ислом динини қабул қилган.

 

 

5. Доктор Оз – америкалик шифокор. 1960 йилда АҚШда туркиялик муҳожирлар хонадонида таваллуд топган. Гарвард ва Колумбия университетларида таҳсил олган. “Times” журналининг "Дунёни ўзгартирган кишилар" рўйҳатига киритилган.

 

 

 

Шуҳрат Сатторов тайёрлади

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217072
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24598