Терини тез қаришга олиб келувчи маҳсулотлар
19.10.2015 5954

Сезганмисиз, дабдабали базм ёки зиёфатдан кейин терингиз қандайдир қуруқшаган, ғижимлангандек кўринади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки биз истеъмол қилаётган нарсалар бевосита тери ҳолатига таъсир кўрсатади. Шундай маҳсулотлар борки, уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш терининг қариш жараёнини тезлаштиради.

 

1. Ширинликлар

 


      Организмда қанд миқдорининг кўпайиши “гликациянинг якуний маҳсулотлари” (ГЯМ)ни келтириб чиқаради, яъни “ортиқча” молекулалар оқсил молекулалари билан бирлашади. Оқибатда ГЯМ терининг ёш ва таранг бўлиши учун жавоб берувчи оқсилларни парчалайди. Шунинг учун ширинликни ортиқча еб бўлмайди.

 

2. Алкоголь

 

 


      Соғлом жигар соғлом тери дегани. “Агар жигар фаолияти жойида бўлса, терини зарарловчи токсинлар организмдан табиий йўл билан чиқиб кетади”, – дейди Америка дерматология академияси аъзоси, доктор Ариэл Остад. “Лекин улар жигарда тўпланиб қолса ва парчаланмаса, терида нохуш ўзгаришлар пайдо бўлади, юз сарғайиб, ажин босади”, – дейди доктор. Алкоголь сувсизланиш ва уйқусизликка сабаб бўлади. Уйқусизлик эса терини дағаллаштиради.

 

3. Туз

 

 

     Овқат тайёрлаётганда туз ишлатмасангиз, бу тузнинг таом таркибида бутунлай бўлмаслигини англатмайди. Туз ҳеч ким кутмаган жойда ҳам бўлиши мумкин (масалан, иссиқ шоколадда, творогда, маккажўхори қаламчаларида). Туз консерваланган маҳсулотлар таркибида ҳам бўлади. У организмдаги сувни тутиб туради ва одамни “шишиб кетгандек” қилиб кўрсатади. 

 


4. Лаҳм гўшт

 






      Гўшт эркин радикаллар ишлаб чиқарилиши кучайтиради. Уларнинг таъсири қуйидагича: эркин радикаллар соғлом ҳужайраларнинг электронларини парчалаб, уларга зиён етказади. “Эркин радикалларга қарши курашиш учун таркибида С витамини кўп маҳсулотларни истеъмол қилинг”, – дейди доктор Остад.

 

5. Энергетик ичимликлар

 

 


       Энергетик ичимликлар кишига тетиклик ва куч бағишлайди, лекин тиш эмали учун ўта зарарли. Уларнинг таркибида кислотали моддалар кўп миқдорда бўлади.

 

6. Транс-ёғлар

 



     Сунъий ёғлар тери шамоллашига олиб келади. Бундан ташқари, уларнинг таъсирида терининг ультрабинафша нурларга нисбатан сезувчанлиги ортади. Ультрабинафша нурлар эса терини тез қаритади. Транс-ёғлар фаст-фуд, ярим тайёр маҳсулотлар таркибида бўлади.

 

 

www.xabardor.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217075
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24598