Ношукур банда...
29.7.2017 6526

(Бўлган воқеа)

 

2000-2001 йиллар Чорсу гўшт бозорида савдо қилардим. Қўй гўшти сотардим. Муборак Рамазон ойининг дастлабки кунлари эди. Агар бозорда кўрган бўлсангиз, бир қўлида термосга ширин чой ёки қаҳва солиб олади-да, яна бир қўлида ҳар-хил пишириқлар солиб олиб, савдо қиладиган аёллар бор. Улардан бири савдо қилаётган қассоб йигитлардан бирини олдига келиб, "маҳсулотимдан харид қилинг", деди. Қассоб йигит “рўзадорман”, деди. Аёл кейинги савдо килаётган йигитдан ҳам шу жавобни эшитди.

Бугун савдоси яхши бўлмаслигини билиб, дийдиё килиб "Ҳамма Рамазон келса, негадир хурсанд бўлади. Аммо мен хурсанд эмасман. Чунки мени кундалик қиладиган савдоим тўхтаб қолди", деди. Бу гапни ўша жойдан ўтиб кетаётган, ёши тахминан 50 ёшларда бўлган киши эшитиб қолди ва халиги аёлга қараб "Синглим, Рамазон ҳақида бундай ножўя гапларни гапирманг. Бир кунда неча пул топасиз деди. Ҳалиги аёл "Кунига минг сўм ёки бир ярим минг сўм топаман”, деди. Ўша нотаниш эркак чўнтагидан эллик минг сўм олиб "Синглим, агар 30 кунда бир ярим мингдан топсангиз, 45 минг сўм бўларди. Мана, сизга ошиқчаси билан 50 минг сўм. Уйингизга бориб, Рамазонда дам олинг ва бундан сўнг рамазон ҳақида ёмон гапларни гарирманг ", деди.

Ҳалиги киши ўз йўлига кетди. Ҳамма хайрон. Сотувчи аёл қўлида 50 минг сўм пулни ушлаб турганди, шерикларидан бири келиб "Эй фалончихон, қаранг, жуда қизиқ бўлди-я” деди. Сотувчи аёл эса “Эҳҳ, мен, аслида аҳмоқлик қилдим. Унга “Кунига бир ярим минг сўм эмас, 5-6 минг сўм топаман, десам бўларкан”, деди.

Ҳа, одамда шукр бўлмас экан, басир кўзлар очилмайди...

 

Дилшод Умуртоев,

Яҳё қори жоме масжиди имом-хатиби

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217007
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24595