Ўлимдан кейинги ҳолатни фан тасдиқлади
10.3.2018 2134

14 аср муқаддам Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) олиб келган Ислом дини ўзининг мўъжизалари билан инсонларни ҳайратга солишда давом этмоқда. Ислом дини нафақат инсониятнинг маънавий оламини шакллантириб тарбиялайди, балки, илм – фан тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшади.

Ислом дининг яна бир илмий мўъжизаси яқиндагина кашф қилинди. Хусусан, ушбу кашфиёт бизга маълум бўлган илм-фан йўналишлари ожиз бўлган соҳада намоён бўлди.

“Комсомолская правда” газетасида шундай ёзилади: “Нью-Йорк университетининг Лангон Тиббиёт маркази (NYU Langone School of Medicine) олимларининг ўтказган тадқиқотларидан маълум бўлдики, инсоннинг жони узилиши жараёни шу кунгача одамлар тасаввур қилиб келгандек содир бўлмайди.

Маълум бўлишича, инсон ўлимидан сўнг, яъни тиббий жиҳатдан ўлим расмий қайд қилинганидан сўнг ҳам бир неча муддат хушида бўлади. Яъни, киши ўлганини сезади ва шу билан бирга атрофидагиларнинг қилаётган ҳаракатларини ҳам ҳис қилиб туради.

Ушбу факт профессор Сем Парни бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи томонидан аниқланди. Кўп йиллар давомида профессор ва унинг гуруҳи жони узилаётган беморларнинг ва клиник ўлим ҳолатини бошидан ўтказганларнинг ҳолатлари билан яқиндан танишиб, бу ҳақда материаллар йиғиб келишди. Узоқ муддат давомида тўпланган далилларни бир ерга тўплаб, улардан ҳулоса чиқарган олимлар шундай фикрни илгари сурдилар:

-         Ўлим ҳолати расман қайд қилинганидан сўнг, яъни юрак уришдан тўхтаганидан кейин ҳам майитнинг мияси маълум муддат ишлашда давом этади. Демак, инсон жони узилганини сезади. Шу билан бирга унинг танаси ташқи муҳитга таъсирчанлигини йўқотганини ҳам ҳис қилади. Инсон ўзининг ҳудди жасадга қамалган маҳбусдек ҳис қилади. Атрофидаги товушларни эшитади, кишиларни кўради, лекин уларга жавоб қайтара олмайди, ҳаракат қилолмайди.

Килиник ўлим ҳолатини бошидан ўтказган беморларнинг таъкидлашича, “вақтинчалик ўлим” пайтида улар атрофдаги шифокорларнинг овозларини эшитиб турганлар ва ҳаттоки, уларнинг суҳбатларини такрорлаб берганлар.

Ислом ақидасига кўра, бу фоний дунё – инсон учун вақтинчалик қўноқдир. Бу фоний дунёда озми-кўпми умр кечирган инсон, куни келиб абадий ва муқим қўноғига риҳлат қилади. Жанобимиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларида кишнинг вафотидан сўнг ҳам атрофидагиларни ҳис қилиши ҳақида кўп бора такрорланган.

Абу Саъид ал-Ҳудрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар: “Майит уни юваётганларини, кафанлаётганларини ва қабрга олиб кетаётганларини билади”.

Яна шунга ўхшаш Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Албатта, агар банда қабрига қўйилса ва асҳоблари ортга қайтишса, (ҳолбуки) бу уларнинг пойабзаллари товушини эшитиб турганда икки фаришта келади...”, дейилган (Бухорий ривояти).

Юқорида келтирилган исбот ва даллиллар Ислом дининг нақадар буюк ва ҳикматли эканини, инсон зотининг ақлу-заковати ҳам баъзан ушбу ҳикматлар мағзини чақишга ожизлик қилишини кўрсатади.

Лекин, афсуски, баъзи кишилар ушбу ҳақиқат ва илоҳий мўжизаларни тасодифга йўйиб Аллоҳнинг ҳикматидан юз ўгирадилар.

Аллоҳ барчамизнинг қалбларимизни илоҳий ҳикматларни англаш ва уларни онгу-шууримизга жо қилишда қалб кўзимизни очиқ қилишини сўраймиз. Омин!

 

Комила Раҳимжонова тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 58765
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

7278