Дунёдаги энг гўзал Ислом музейлари бешлиги
20.4.2018 3286

Музейлар инсонларга маданият, санъат ва тарихдан сабоқ беришда катта аҳамиятга эга. Ана шундай Ислом динига оид музейларнинг энг  яхшиларини қуйида кўриб чиқишимиз мумкин.

Рўйхатимизнинг энг етакчи ўрнидан Қатар давлатининг пойтахти Доҳада жойлашган Исломий санъат музейи жой олди. Ўзининг такрорланмас дизайни ва гўзал меъморий тузилмасига кўра, ушбу музей ҳамиша эътибор марказида бўлиб келган. Ушбу музей Доҳанинг марказидаги махсус бунёд этилган сунъий оролчада жойлашган бўлиб, унинг ён-атрофида бошқа ҳеч қандай бино йўқ. Музейга бориш учун иккита автомобил ва битта пиёда кўприклари мавжуд бўлиб, фақат мана шу воситаларгина музейни шаҳар билан боғлаб туради. Ушбу музей Форс кўрфази минтақасидаги шу турдаги музейларнинг ягонасидир. Чунки, Кўрфаз бўйлаб араб ва ислом маданиятини бу қадар кенг очиб берувчи бошқа музей йўқ. Музейда чинни, ойна ва заргарлик маҳсулотлари намойиш қилинади. Музейнинг энг асосий бойлиги бу 6-асрга тегишли Қуръони Карим қўлёзмаси ва ҳаттотлик намуналаридир.

Рўйхатнинг иккинчи ўрнидан Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги Ислом музейи ўрин олган. Ушбу ажойиб ва гўзал музейда дунёнинг турли давлатларидан Ислом санъатига оид намуналар жамланган. Бу жойни Мисрдаги артефактлар хазинаси десак ҳам бўлади. Музей 25 галереядан иборат бўлиб, бу ердаги экспонатлар Ислом тарихининг турли даврларнини ўзида акс эттиради: Уммавийлар, Аббосийлар, Фотимийлар, Айюбийлар ва ҳаказо.

Музей экспонатлари ичида томошабинни ўзига жалб қилувчи намуналардан бири бу Каъбанинг олтиндан ишланган калити ва милодий 697 йилга мансуб динорнинг қадимий нусхасидир. Шунингдек, музейнинг бошқа хоналарида томошабинлар Қуръони Каримнинг турли қўлёзма нусхаларини, қимматбаҳо форс гиламлари ва матолари, чинни буюмлар; астрономия, алкимё ва муҳандисликга оид қадимий асбоб-ускуналарни кўришлари мумкин.

Учинчи ўринда Туркиянинг Истамбул шаҳридаги Турк ва Ислом санъати музейи жойлашган. Ушбу музей Истамбулдаги машҳур Кўк масжид (Тўпқопи) масжиди рўпарасида жойлашган.  Ушбу музей биноси тарихда Усмонилар империясининг бош вазири Иброҳим пошшонинг қароргоҳи бўлган. Музейда турли даврлар ва жойлардаги археологик қазилмалар натижасида топилган 40 мингдан ортиқ экспонатлар намойиш қилинади. Ушбу музейнинг яратилишига Мустафо Камол Отатурк сабабчи бўлган. У ўз даврида барча масждиларда сақланадиган тарихий ашёлар ва Ислом динига оид қўлёзма ҳамда намуналарни мазкур қароргоҳга келтириб, шу ерда сақлашни буюрган. Бу ерда ҳозирда, турк-салжуқийлари даврига хос гиламлар, 12-асрдан бошлаб ёзилган Қуръон қўлёзмалари, ёғочдан ишланган нодир ишланмалар, чинни буюмлар сақланади.

Малайзиянинг Куала–Лумпур шаҳридаги Ислом санъати музейи экспертлар томонидан тўртинчи ўринга муносиб кўрилди. Музей 1988 йилда ташкил қилинган бўлиб бу ерда 7000 дан ортиқ тарихий экспонатлар сақланади. Бу Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик Ислом тарихи музейларидандир. Музей ичида энг ноёб китоблар сақланадиган улкан кутубхона ҳам мавжуд. Музей таркибидаги 12 та галереяда томошабинлар Ислом меъморчилигини акс эттирувчи артефактларни, Қуръон қўлёзмаларининг ноёб нусхаларини, Ҳиндистондаги Мўғуллар давридаги Ислом маданиятига оид манбаларни, Марокаш заргарлик маҳсулотлари ва исломий текстил маҳсулотларини томоша қилишлари мумкин. Мазкур музей ўз таркибидаги бутун дунё масжидларининг митти нусхалари билан ўта машҳур.

Бирлашган Араб Амирликларининг марказларидан бири Шаржадаги Ислом цивилизацияси музейи рўйҳатимизни якунлайди. Бу ерда дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган 5000 дан ортиқ экспонатлар намойишга қўйилган. Музей 2008 йилда ташкил қилинган бўлиб, у Ислом маданияти ва тарихини ўрганишда катта ёрдам беради. Музей ташкилотчилари уни яратишда Шаржага келувчи меҳмонларга қадимги ва замонавий меъморчиликнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатишга интилишган. Улар қадимий ва замонавий меъморчилик тажрибасини бирлаштирганлар. Бино гумбази самодаги юлудузлар харитаси кўринишда безатилган. Музейнинг биринчи галереяси Ислом дининининг беш фарзига бағишланган. Музейнинг яна бир ўзига ҳос томони, бу ерда мусулмон олимларининг астрономия, физика, кимё, тиббиёт, архитектура ва бошқа фанларга қўшган хиссалари намойиш этилишидадир.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217072
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24598