Филиппинлик аёлнинг садоқати
17.7.2018 3090

Бир кишининг ўлими яқинлашди. Ўғилларини чақириб, уларга васият қилди. Катта ўғлини чақириб: “Ўғлим, мен бир вақтлар ҳеч кимга айтмасдан хорижлик аёлга уйланганман. Мана бу унинг манзили. У Филиппиндаги мусулмонлар яшайдиган маҳаллада истиқомат қилади. Зиммамдаги масъулиятни адо қилиш учун ўша аёлнинг олдига бор”, деди ва кўп ўтмай оламдан кўз юмди. Отасининг вафотидан сўнг мерос тақсимлаш маҳкамасида отанинг болалари йиғилди. Қози меросни тақсимлаётган пайтда отаси айтган васият катта фарзанднинг ёдига тушди ва қозига меросга ҳақли бўлган яна бир аёл борлигини ва у хорижда яшашини айтди. Қози ўша аёл келмагунича меросни тақсимламаслигини билдирди.

Катта фарзанд Филиппинга учиб борди ва отаси берган манзил бўйича ҳалиги аёлни қидирди. Минг машаққат ва қийинчиликдан сўнг, унинг манзилини топди ва эшигини тақиллатди. Ўранган аёл эшикни очиб:

“Хуш келибсиз. Мен сизни танидим. Мен сизнинг отангизнинг хотиниман. Отангизнинг вафоти ҳақидаги ҳабар менга етиб келди. Аллоҳнинг иродаси экан”, деди.

Йигит: “Мен сизни ўзим билан олиб кетгани келдим. Отамнинг меросини тақсимлаётган эдик. Маҳкама қозиси сиз келмагунча меросни тақсимламаслигини айтди. Шунга сизни ўзим билан Риёзга олиб кетаман”, деди ва аёлни Риёз шаҳрига олиб келди.

Аёлга меросдан 800 минг реал (267 минг доллар) улуш тегди. Аёл катта фарзанддан Умрани адо қилиш учун Маккага олиб боришини илтимос қилди. Сўнг биргаликда бориб Умра қилди ва Жидда аэропортидан Филиппинга учиб кетди.

Орадан тўрт йил ўтиб катта фарзанд отасининг хотинини, яъни, ўгай онасини соғиниб зиёрати учун Филиппинга келди. Манзилга етиб келганда, қараса, яна ўша эски кўримсиз камтарона қурилган уй. Уйга киргач, ўгай онасидан нима учун қўлида шунча маблағи бўла туриб, фаровон яшаш ўрнига, оддий ва содда ҳаёт кечираётганини сўради.

Аёл катта фарзандни шаҳар марказига олиб борди ва у ердаги Катта исломий марказни кўрсатди. Марказда минглаб ёш талабалар Қуръон ёдлаш, араб тили тўгаракларига қатнаётганини ва марказ олдида “Етимларни оталиққа олиш” ташкилотини кўриб ҳайратланди. Марказнинг устидаги ёзувни кўриб ҳайрати янада ошди. Чунки, марказ раҳматли отасининг исми билан номланган эди. Аёл катта фарзандга:

“Меросдан менга етган пулнинг барчасини мана шу марказга сарфлаб, бу марказни отангизнинг номига садақаи жория қилиб қўйдим”, деди.

Катта фарзанд бу аёлнинг эрига бўлган садоқатини кўриб йиғлади ва ўз юртига қайтгач, укаларини йиғиб отасидан қолган 5 миллион реал (1 миллион 667 минг доллар)ни барчасини йиғиб, етим-есир, бева-бечора ва толиби илмларига ғамхўрлик қиладиган бир нечта хайрия жамғармаларини ташкил қилди ва уларни отасининг номига садақаи жория қилиб қўйди.

Филиппинлик муслима аёл ўзининг гўзал ҳулқи ва тақвоси билан марҳум эрининг болаларига охиратни дунёдан устун қўйишни ўргатган эди.

Одилхон қори Юнусхон ўғли таржимаси

 

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217004
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24594