Ёрдамингизга мухтожмиз!
7.12.2015 8159

    Ўзбек эканимдан доим фахрланаман. Нега? Чунки халқимиз оқибатли, меҳрибон, ахил-иноқ. Мен ўзим ҳаётим мисолида бунга неча бор амин бўлиб келаяпман. Энг оғир дамларимда маҳалла-куй, қўни-қўшнилар ҳеч ёрдамини аямайди.
     Бугун бошимда оғир синовлар ва Яратганнинг синовига сабр қилиб, улуғ савобдан умидворман. Нолимайман, берган барча қувончу ташвишига шукр қиламан.
   Ҳурматли, muxlis.uz сайти ва унинг солиҳ-солиҳа ўқувчилари! Сиздан кўмак ва моддий ёрдам сўраб, мурожаат этаяпман. Мен Холида Қобиловаман. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Янги Себзор маҳалласида истиқомат қиламан. Иккита фарзандим бор—Ҳамидуллоҳ ва Муҳаммад. Иккаласи ҳам туғма ногирон. Туғилганларидан буён доимий муолажалар оламиз. Ҳозир ҳам шифоханада даволанаяпмиз.        Шу кунгача уларни даволашга бор йиққан-тўплаганларимизни сарфлаб бўлдик. Ўзим ишлаб, пул топай десам, иложим йўқ. Иккита ногирон болани ёлғиз қолдиришнинг умуман имкони йўқ. Хуллас, оғир ахволдамиз.
    Ҳеч ким бундай дарддан азоб чекмасин, деб дуо қиламан. Илтимос, агар имконингиз бўлса, фарзандларимнинг дори-дармонига ёрдам қилинг. Савоб амалларингизни меҳрибон Эгам мукофотлар билан сийласин!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216300
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24550