Ёрдамингизга муҳтожман!
31.8.2015 5407

Мен Мақсудова Гулчеҳра. Ҳаёт синовларга тўла экан. Барча қизлар сингари яхши ният билан оила қурдим, фарзандли бўлдим. Аммо турмушим узоққа бормади, ажрашдим. Ўғлим билан онамникида яшай бошладим. Бу орада бир танишим акаси 3 нафар фарзанди билан ёлғиз қолганини, жиянларига меҳрибон она, акасига турмуш ўртоқ кераклигини айтиб, “сиз жиянларимга оналик қилинг, илтимос,” деб уйимга келди. Мен ўз тақдирим, фарзандим иқболи ва етим болаларнинг келажагини ўйлаб, рози бўлдим. Болалар мени илиқ қабул қилишди. Мен ҳам уларга бор меҳримни беришга интилдим. Орада Яратган бизга ўғил фарзанд ато қилди. Ҳаммаси яхши эди, бироқ оиламизда жанжал, тушунмовчиликлар кўпайиб кетди. Орадан гап қочди. Иккинчи турмушим ҳам бузилди. Она уйимга қайтишга имкон йўқ. Ҳозирда икки нафар фарзандим билан қийналаяпман. Ёрдамингизга муҳтожман. Аллоҳ мушкулингизни осон қилсин!

 

Мурожаат учун телефон: +99890 945 50 20

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216394
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553