Набирамга ёрдам беринг!
27.9.2015 8926

      Ҳаётда яхши одамлар билан бирга ҳайвондан ҳам ҳайвонроқ, вахший одамлар бор экан. Бунга ўзим гувоҳ бўлдим. 2009 йил 12 июнь куни қизим Дилдора бошига оғир кулфат тушди. Аниқроғи, қизим ва неварамдан айрилдим. Куёвим Дониёр укаси Баҳодир билан уй-жой талашиб, жанжалашиб қолишади. Орада катта тўполон бўлади. Бир муддат ўтиб, куёвим йўқлигида укаси Баҳодир жахл устида қизим ва набирамни милтиқдан отиб ташлади. Бечора қизим ва ҳали ҳаётнинг нималини ҳам англаб улгурмаган набирам хазон бўлди. Вахший қотил 1 ёшли жиянини ҳам аяб ўтирмади, вахшийларча товуқхонага ташлаб кетади. Бечора набирамни бир неча маротаба ўтказилган операциядан сўнг аранг асраб қолдик, аммо у биринчи гуруҳ ногирони. На юради, на гапиради, бир жойда ётади. Онаси ўлди, отаси ундан воз кечди ва мен уни қарамоғимга олдим.
   Олти йилдан бери уни даволашга ҳаракат қиламан. Чунки мени ундан бошқа яқиним йўқ. Шифо истаб, Россиядаги Поленова номидаги болалар нейрохирургия институтига олиб бордим. Уни текшириб кўришди ва ёққа турғизиш имкони борлигини айтишди. Тузалиши учун 20 минг АҚШ доллари кетар экан. Аммо менда бунча пул йўқ ва топа олмайман ҳам. Ёшим 61 да, пенсионерман. Набирамни даволамасам, мендан кейин қандай яшайди, шундан хавотирдаман. Кўзим тириклигида, тузалиш имкони бор экан, уни оёққа тургизиш менинг энг катта мақсадим. Агар имконингиз бўлса, ёрдамингизга мухтож набирамизнинг даволанишига кўмаклашнинг. Аллоҳ топганларингизга барака берсин!
    Кўмагингиздан умидвор Гиязова Хуснидахон опа.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, “Дўстлик-2”-31-28

Телефон: 962-84-30

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216418
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554