Ўзбекистонда болалар учун дастлабки диний-маърифий журнал чоп этилади
12.10.2018 2846

Юртимизда айни кунларда кўнгилларга сурур, қалбларга ҳузур, кўзларга нур улашувчи яна бир нашр – янги «Илм ва одоб» журнали чоп этилишига тараддуд кўриляпти.

“Мовароуннаҳр” нашриёти Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан “Илм ва одоб” журналини давлат рўйхатидан ўтказиб, махсус гувоҳномага эга бўлди.

Ислом динида ахлоқий тарбия инсон камолотининг ажралмас қисми ҳисобланади. Муқаддас динимиз инсонларни ҳамиша эзгуликка чорлаб, бадхулқлик ва ёвузликлардан қайтарган. Ҳадиси шарифларда инсонларнинг яхшиси гўзал хулқли ва чиройли муомалали кишилар экани таъкидланади.

Ушбу журнал юртимизда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, болаларга соф исломий эътиқодни таълим бериш, ёш авлод маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.

«Илм ва одоб» журнали Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Мовароуннаҳр» нашриёти муассислигида чоп этилади.

Келажакка теран нигоҳ билан қараш учун, аввало, ўтмишни, тарихни яхши билиш зарур. Журнал олдига қўйган мақсадлардан бири ёш авлодни дунёга донғи кетган аждодларимиз ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш, улар қолдирган бой маънавий меросни бола тафаккурига мослаб тарғиб этишдир. Янги нашр болалар ўртасида умуминсоний қадриятларни тарғиб этади.

Янги нашр болалар билимларини оширишга ёрдамлашади. Эртамиз эгалари бўлган ёшларни Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган, буюк аждодларга муносиб инсонлар этиб тарбиялаш йўлида хизмат қилади.

Журнал юртимиз ёшларини имон-эътиқодли, маърифатли, маънавий баркамол қилиб тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшади. Болалар тарбиясида энг муҳим омил – “Аллоҳни севадиган ва унга шукр қиладиган” қилиб тарбиялаш, барча инсонларга, атроф-муҳитга муҳаббатли авлодни камолга етказишга кўмаклашади.

Журнални мутолаа қилган боланиннг зеҳни ўсади, фикри теранлашади, дунёқараши бойийди ва хотираси кучаяди. Журналдан ўрин олган ривоятлардан ибратланиб, яхши одамларга эргашишга интилади, уларнинг хулқу одобидан баҳраманд бўлади.

«Илм ва одоб» журналининг нишона сонига обуна бошланган.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Мовароуннаҳр» нашриёти муассислигида «Мўминалар» журнали чоп этила бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Обуна бўйича батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:

(0 371) 240-08-23, (0 371) 227-34-30

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216961
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24590