Оқсаройда қабул
27.7.2015 4005

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 27 июль куни Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ўзаро манфаатларга асосланган муносабатлар амалий хусусиятга эга эканини таъкидлади.

Турли даража ва йўналишлардаги доимий мулоқотлар Ўзбекистон ва АҚШга кўпқиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш имкониятини бераётгани қайд этилди.

Учрашувда айрим халқаро муаммолар, жумладан, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнлари хусусида фикр алмашилди.

Ллойд Остин Президент Ислом Каримовга самимий қабул ва Ўзбекистон – АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини атрофлича муҳокама этиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдирди.

 

Манба: Uza.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216892
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24588