Жаннат райҳонларига меҳр - мурувват!
13.7.2015 7419

 

         Муқаддас динимиз Исломда жамиятнинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинади. Зеро, хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар бир инсон ҳурмат - эҳтиромга лойиқдир. Жумладан меҳр - мурувватга муҳтож етим болалар ҳам.

       

Афсуски, орамизда ота - онаси вафот этиб кетган ҳақиқий етимлар билан бир қаторда тирик етимлар ҳам етарлича топилади. Уларнинг ота - онаси маълум сабабларга кўра ўз фарзандларини ташлаб кетганлар. Бироқ унутмаслик керакки, улар охиратда бунинг жавобини берадилар, фарзандларидан нима сабаб тонганлари, нима учун уларга меҳр - мурувват кўрсатмаганлари ҳақида сўроққа тутиладилар.

    

Динимиз Исломда етим-есирларга алоҳида ғамхўрлик қилиш, уларнинг бошини силаш, етимнинг ҳаққини емаслик лозимлиги бот-бот таъкидланади. Жумладан, Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 152 - оятида шундай деган: “Етимнинг молига то у вояга етгунича энг чиройли йўллар билангина яқинлашинг!” Ушбу оятда етимга валий бўлган кишиларга қарата: етимнинг молини зое қилманглар, уни яхшилик йўли билан тасарруф қилинглар, унинг молини кўпайтириб, етимнинг тарбияси, таълими ва таом-либоси учун сарфланглар! – деб таъкидланмоқда.

               

Бу борада давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Айниқса, қатор  ташкилотларнинг  хамкорликда ташкил этилаётган хайрия тадбирларининг ўтказилиши юксак аҳамиятга эга.

     

Шу йилнинг 10 июл санасида, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизилсув қишлоғида жойлашган "Меҳрибонлик" соғломлаштириш оромгоҳида "Халқ таълими вазирлиги", "UZINFOCOM" маркази "ZiyoNET" бўлими, "Muxlis.uz" ва Hozirchashu.com сайти ҳамда "Sog`inch Sadosi" онлайн радиоси ҳамкорлигида "Болаларга беринг дунёни бир кун" шиори остида хайрия тадбири ташкил этилди.

                 

Мазкур тадбирда эстрадамизнинг бир қатор юлдузлари иштирок этишди. Хусусан, Дилсўз, Моҳим, Шахзод Муродов, Миржон Ашрапов, АлиБобо, Саида, Далер, Замира Бешимова ҳамда Шахруз Рустамовлар ўзларининг  чиқишлари билан болажонларга бир олам қувонч улашди. Болажонларга тадбир давомида ҳомийлар томонидан таъсис этилган совғалар улашилди. Кеча кўтаринки руҳда ўтди.

                 

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216200
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24531