“Шайх Зайниддин” жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси
13.7.2015 4764

 

          Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқилишидир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) таровеҳ намози хусусида бундай деганлар: “Ким рамазон кечаларида туриб, ибодат қилиш суннатлигига ишониб, савоб умид этиб ибодат қилса, олдинги гуноҳлари кечирилади” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган).

 

Хабарингиз бор, 17 июндан бошлаб мамлакатимиздаги кўплаб жоме масжидлар қатори пойтахтимизнинг марказий масжидларидан бири “Шайх Зайниддин” жоме масжидида ҳам таровеҳ намозлари бошланган эди. Кеча 7 июл куни таровеҳ намозида бошланган Қуръони карим тиловати Ҳасан қори ва Насрулллоҳ қорилар томонидан тамомига етказилди.

 

10 мингдан ортиқ намозхон иштирок этган хатмонада бир қатор диний уламолар, устозлар, мураттаб қорилар ва имом домлалар иштирок этишди. Хусусан, Тошкент шаҳар бош имом хатиби, устоз Анвар қори Турсунов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги дин ишлар бўйича қўмита мутахассиси, устоз Муҳаммад Бобур Йўлдош домлалар ташриф буюриб, ўзларининг ибратли насиҳатлари билан жамоатни хушнуд этишди.

 

Хатмонанинг сўнгги тасбеҳидан аввал намозхонларга устоз Анвар қори Турсунов маъруза қилди. Маърузада тинчлик, уни асраш, бугунги кун шукронаси, ёшларнинг илм олиши масалаларига тўхталди.

 

Хатмона якунида устоз Муҳаммад Бобур Йўлдош домла ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бош имом - хатиби, “Шайх Зайниддин” жоме масжид имоми Одилхон қори Юнусхон ўғли томонидан юртимиз тинчлиги ва элимиз фаровонлиги ҳамда дуоталаб намозхонлар хаққига дуои фотиҳалар қилинди.

 

Таъкидлаш керак, “Шайх Зайниддин” жоме масжидида давлатимиз раҳбарининг Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида ташкил этилган мазкур тадбирлар Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилигида юксак савияда олиб борилмоқда. Халқимиз Қуръони карим хатмонасини хотиржамлик билан адо этиб, яратилган шарт - шароитдан бениҳоя мамнун бўлди.

 “Шайх Зайниддин” жоме масжидида таровеҳ намозлари давом этмоқда.

 

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 92850
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 40807
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 29807
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29171
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

15527