Рамазон туҳфаси
13.7.2015 6277

 

         Муборак Рамазон ойининг улуғ кунлари барчамизга яна бир бор муборак бўлсин! Мағфират ойининг деярли ярмини ҳам ортда қолдирмоқдамиз. Бу кунларни тоат - ибодатда, хайру эҳсонда, яхшилик ва эзгу амаллар билан ўтказишимиз юртдошларимизни қувонтирмоқда. Айниқса, мамлакатимиздаги жоме масжидларда яратилган шароит таҳсинга сазовор.

 

Хабарингиз бор, жорий йил 17 июн санасидан бошлаб Республикамиздаги кўплаб масжидларда таровеҳ намозлари адо этилиб, муқаддас Қуръони Карим хатм қилинмоқда. Уларда 800 дан зиёд қорилар халқимизга Қуръон тиловат қилиб, қалбларига хушнудлик улашмоқда. Шу кунларда жоме масжидларимизда Қуръон Каримнинг хатмона кунлари ўтказилаяпти. Пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида ҳам таровиҳ намозлари осойишта, эмин - эркин, қулай шарт - шароитда адо этилмоқда.

 

8 мингга яқин намозхон қатнашаётган таровиҳ намозларини юксак савияда ўтказилишида Ички ишлар ва мутасадди ташкилотлар ходимлари, масжид ходимлари ва кўнгилли ёшлар хизмат қилишмоқда. Шу кунга қадар Қуръоннинг Каримнинг 21 жузи Ҳасан қори ва Насруллоҳ қорилар томонидан тиловат қилиб бўлинди.

 

“Шайх Зайниддин” жоме масжидида Қуръони Карим хатмонаси Рамазоннинг 20 - кечаси, 7 июл санасига белгиланган.

 

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216892
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24588