Масжидимизда Самарқандлик имом - хатиблар!
5.8.2015 5376

    Жорий йилнинг 2 август куни Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари, хусусан, 45 нафар имом-хатибларимиз “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Тошкент шаҳрида зиёратда бўлдилар.
    Тошкентга етиб келган зиёратчилар, дастлаб "Занги ота" зиёратгоҳида бўлиб, У ерда зиёратгоҳ ободончилиги, келиб-кетувчиларга яратилган шароитлар ва бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.
   Шундан сўнг, имомларимиз “Ҳазрати Имом” мажмуасида бўлдилар ва мажмуа таркибига кирувчи Мўйи муборакдаги Усмон мусҳафи, Бароқхон мадрасаси, Тошкент ислом институти, Қаффол Шоший мақбараси ҳамда “Ҳазрати Имом” масжидларини зиёрат қилдилар.
    Меҳмонлар замонавий типда бунёд этилган "Минор" жоме масжидида ҳам бўлди. Зиёратчилар ушбу масжидда пешин намозини жамоат билан адо этгандан сўнг масжидда иш юритиш ҳужжатлари билан танишдилар ва ўзаро фикр алмашиб, кераклик хулосаларни олдилар.
    Зиёратчиларнинг кейинги манзили Амир Темур музейи бўлди. У ерда зиёратчилар Амир Темур ва темурийлар даврига оид тарихий ёдгорликларни кўриб чиқдилар. Музей тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти борасида маълумотлар олдилар.
    Сўнгра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билан учрашув бўлиб ўтди. Муфтий ҳазратлари зиёратчи имом-хатибларни мамнуният билан кутиб олиб, уларни пойтахга қилган ташрифлари билан муборакбод этдилар ва уларга насиҳатлар бериб, келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида гапириб ўтдилар. Ўз навбатида имомларимиз ҳам муфтий жанобларига юксак эҳтиром ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдирдилар.
    Шундан сўнг Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида бўлди. У ерда имом-хатибларимиз масжидда намозхонларга яратилган шароитлар билан танишиб, ҳужжат юритиш ишлари, шароитларни қулайлаштириш борасида фикр алмашдилар. Зиёратчилар масжид кутубхонасини алоҳида эътироф этдилар. Уларда "Шайх Зайниддин" жоме масжиди меъморчилик иши чуқур таассурот қолдирди.



"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 92849
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 40807
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 29807
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29171
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

15527