КЎНГИЛЛАР ШОДЛАНДИ
24.8.2018 4172

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

«(У) инсоннияратди. Унгабаённи (нутқни) таълимберди» (Ар-Раҳмон, 3–4).

Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматлар берди. Нутқ-сўзлашиш ва самъ-эшитиш  қобилияти неъматлар ичида алоҳида аҳамиятга эга. Чунки инсон, намоз, Қуръон ўқиши ва тинглаши учун ушбу неъматлар восита бўлади. Ижтимоий ҳаётда ҳам инсон бу неъматларсиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Ожиз банда неъматлар ичига шунғиб кетганидан, гоҳида бу неъматларнинг қадрини унутиб қўяди. Аллоҳ-Меҳрибон Зот, бандаларига неъматларининг шукрини адо этиш учун, уларнинг қадрини кўрсатиб  қўяди. Сўзлашувида ва эшитишида нуқсони бор инсонларни орамизда бўлиши бу неъматларнинг қадрини бизга кўрсатиб туради. “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида Тошкент шаҳридаги кар-соқовлар жамиятида рўйхатда турувчи инсонлар билан бир қанча вақтдан буён учрашув ва тадбирлар утказиб келинади. Уларга динимиз софлиги ва эзгулиги, инсонпарварлиги, одамийлиги, жамиятда ҳеч бир инсонни эътиборсиз қолдирмаслиги ҳақида тушунчалар берилади.

 Муборак “Қурбон ҳайити”  муносабати билан, 22-август куни, “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди ташкилотчилигида “Исломобод” ошҳонасида,мазкур жамият аъзоларига байрам дастурҳони ёзилди. Тадбирда “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом хатиби Ҳусниддин домла Абдукаримов иштирок этиб, уларни байрам билан табрикладилар. Эътибор ва ғамхўрликдан жамият аъзолари хурсанд бўлиб, кўнгиллари шодланди. Якунда, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, ризқимиз барокоти ва тинчлик-осойишталигимиз бардавом бўлишини Роббимиздан сўраб дуолар қилинди.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229179
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101247
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49399
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

25686