“Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!”
12.7.2015 8001

 

      “Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўсин!” Бугун бу ният дуога қўлини очган ҳар бир юртдошимизнинг дилидан ўтиши табиий. Тинчлик неъмати туфайли ҳар биримиз оиламиз бағрида бахтиёрмиз, касбимизда фаолмиз. Эътиқодимизда собит бўлиб, ибодатда қоиммиз.
      Рамазон ойи муносабати билан айни кунда мамлакатимиздаги кўплаб масжидларда хатми Қуръон ўқилмоқда. Таровеҳ намозлари адо этилмоқда. Уларда мингга яқин қорилар намозхонларга хизмат қилмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний уламоларимиз ва устозларимизни юртимиз масжидларида бўлиб, мазмунли суҳбатлар уюштирилиши ташкил этилмоқда.
Хусусан, 25 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида бўлдилар.Жамоат билан пешин намози адо этилгач, намозхонлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда Усмонхон Алимов ҳазратлари юртдошларимизни Рамазон ойи билан яна бир бор табриклаб, ушбу ойнинг фазилати ҳақида маъвеза қилдилар. Маъвеза сўнггида жаҳон майдонидаги терроризм балоси, мамлакатимиздаги тинчлик ва унинг шукронаси хақида ҳам тўҳталиб ўтдилар ҳамда намозхонлар ва юртимиздаги тинчлик йўлида хизмат қилаётганлар ҳаққига дуо қилдилар.
     Шундан сўнг, муфтий ҳазратлари “Шайх Зайниддин” қабристонида бўлиб, Шайх Зайниддин бува қолаверса, қабристонга дафтн этилган мўмин мусулмонлар хақларига дуои фотиҳа қилдилар. Қабристон зиёратидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов масжидда намозхонларга яратилган шарт - шароит билан танишиб, керакли тавсияларни изҳор этдилар.


“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 112560
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 56031
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34588
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31628
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

20127