Ҳайит намози
23.9.2015 9026

    "Шайх Зайниддин" жоме масжидида Қурбон ҳайити намози эртага 24 сентябр пайшанба куни соат 06:30 да ўқилади. Масжидга келувчи намозхонлар учун ҳайит намозининг ўқилиш тартиби билан таништирамиз.
    Ҳайит намозини ўқиш тартиби қуйидагича: ҳайит намози ўқишга ният қилиб, такбири таҳрима айтилиб, қулоқ қоқилади. Сўнгра қўллар боғланиб, сано ўқилгач, уч марта такбир айтилади. Бу такбирлар “зиёда такбирлар”, дейилади. Ҳар бир такбирда қўллар кўтарилади, биринчи ва иккинчи такбирда қўлни ёнга тушириб, учинчисидан сўнг боғланади. Сўнгра овоз чиқармай “аузу” ва “бисмиллоҳ”ни айтгач, жаҳран (овоз чиқариб) Фотиҳа ва зам сура ўқилади ва рукуъ қилинади. Ҳайит намозининг дастлабки ракъатида Аъло, иккинчи ракъатда Ғошия сурасини ўқиш мандубдир. Иккинчи ракъатни “бисмиллоҳ” билан бошлаб, Фотиҳа ва зам сура ўқигач, биринчи ракъатда бўлганидек, қўлларни кўтарган ҳолда уч марта зиёда такбирлар айтилади. Учала такбирда ҳам қўллар кўтарилгач, ёнга туширилади ва тўртинчисида рукуъга борилади. Намоз ўқиб бўлингач, хатиб хутба ўқийди.

      Ҳайит намозини имом билан бирга ўқий олмаган киши кейин қазосини ўқимайди. Ҳайит намозини ўқиш бирон узр туфайли фақатгина иккинчи кунга кечиктирилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ҳайит намозидан аввал масжидда ва уйда, намоздан кейин эса масжидда нафл намоз ўқиш макруҳдир. 

 

 

"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 111974
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 55018
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34441
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31553
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

20046