Хайрли ишлар давом этмоқда.
6.7.2015 5617

 

     Халқимиз азалдан ёши улуғ инсонларни эъзозлашни, кексалар ҳолидан хабар олишни, ёрдамга муҳтож кимсаларга ёрдам қўлини чўзишга одатланган ва бу асрлар давомида бебаҳо анъана ва қадрятларимизга айланган. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” да мазкур эзгу амаллар янада юксалиб бормоқда.

       Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 25 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8700 нафар 100 ёшдан ошган мўътабар отахон ва онахонлар умргузаронлик қилишмоқда. Улар бизнинг олтинга тенг бўлган бебаҳо бойлигимиз, маънавий устунларимиздир.

   2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганидан бери ўтган вақт мобайнида юртдошларимизнинг ўз ота-оналарига, табаррук кексаларга нисбатан бўлган иззат-икромлари юксалиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

     Бугунги кунда давлатимиз томонидан ҳам, ўз яқинлари, оиласи томонидан ҳам қадрланиб, ардоқланаётган кексаларимиз қўллари дуода бўлиб, юртимизга тинчлик, фаровонлик, хонадонларимизга файзу-барака, дастурхонларимизга тўкин-сочинлик тилашмоқда.

    Хусусан, пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан мунтазам равишда қатор тадбирлар, хайру эҳсонлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йил 8 - 9 май кунлари “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишлаб масжид атрофидаги “Исломобод”, “Оқилон”, “Боғ кўча”, “Гулзор”, “Шофайз” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ кексалар ҳолидан хабар олинди. Маҳалла фуқаролари йиғинлари билан ҳамкорликда шукрона дастурхони ёзилди. Унда юртимиз тинчлиги, ҳуррият йўлида қурбон бўлган юртдошларимиз ёдга олинди. Улар ҳаққига дуои фотиҳа қилинди. 

       Бу каби хайрли ишларни давом эттириш барчамизга насиб этсин!        

 

“Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди матбуот бўлими

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 215659
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24495