Одилхон қори Юнусхон ўғли ташаккурнома билан тақдирланди.
13.8.2015 5917

   Хабарингиз бор, Новосибирск шаҳри бош имом-хатиби Салим Шакирзяновнинг таклифи билан Одилхон қори Юнусхон ўғли Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган делегациянинг аъзоси сифатида Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида бўлди.
  Делегация аъзоларида сафар давомида бўлиб ўтган маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, Новосибирск шаҳрининг турли масжидларида қилинган маърузалар, жамоат билан адо этилган жума намози ва Новосибирск шаҳри бош имом - хатиби Салим Шакирзянов билан бўлиб ўтган учрашувлар илиқ таассурот қолдирди.
 Одилхон қори Юнусхон ўғлининг айтишича, бу каби ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Ислом динимиз ривожига ҳисса қўшади. Қолаверса, бугунги ахборот хуружи ва турли бузғунчи оқимларнинг даъватларига қарши курашишда алоҳида аҳамиятга эга.
  Таъкидлаш керак, Одилхон қори Юнусхон ўғли сафар давомида фаол иштироки учун Новосибирск шаҳар жамоат ташкилоти “Ферганская долина” ўзбек миллий-маданий маркази томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.
    Куни кеча Новосибирск шаҳрида бир неча кунлик расмий ташриф билан бўлган делегиция аъзолари қайтиб келишди.



"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216420
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554