Энг улуғ, энг азиз айёмга муносиб тайёргарлик кўрмоқда
20.8.2015 6105

     Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, бу жараёнда республкамиздаги мавжуд жоме масжидларининг фаолияти алоҳида аҳамиятга эга.
   “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида нишонланадиган бу йилги истиқлол айёми тинчликда, осойишталикда, халқимиз хурсандчилигининг бардавомлигида нишонланиши Аллоҳнинг бизга берган улуғ неъматидир.
     Пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган жоме масжидлари имомлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар бош имом - хатиби Анвар қори Турсунов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мутасадди вакиллари қатнашди.
     Йиғилишда истиқлолнинг юртдошларимиз ҳаётида тутган ўрни, мустақиллик йилларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда дин ривожи йўлида яратилаётган шарт - шароитлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
    Шунингдек, тадбирда юртимизда ҳукм сураётган осойишта ҳаёт, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, чегараларимиз дахлсизлигини асраш, турли минтақа ва ҳудудларда хавф-хатар, таҳдидлар кучайиб бораётган таҳликали замонда доимо огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлиб яшаш барчамиз учун ҳам қарз ҳам фарз экани таъкидлаб ўтилди.
   Йиғилиш давомида истиқлол айёми арафасида ободонлаштириш ишларига жиддий эътибор бериш кераклиги айтиб ўтилди. Қабристонлар ва жоме масжидларга туташган кўчалар озодалигини таъминлаш юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.




“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216420
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554