Шивирловчи масжид
Эрон шоҳи Аббос I (1587 - 1629) пойтахтни тинч - осойишта жойга кўчиришни режа қиллган пайтда ҳеч қайси мамлакатда ўхшаши йўқ янги масжид қуришни мақсад қилади.
У янги пойтахт қилиб, Эроннинг деярли марказида жойлашган Исфахон шаҳрини танлайди. Масжид қурилиши 1612 йил бошланиб, 20 йил мобайнида бунёд этилади.
Масжид қурилгандан бир йил ўтиб, шоҳ Аббос I вафот этади. Обида шоҳ орзусидаги каби эди.
Ҳайратланарли томони шундаки, масжид ичида жуда паст овозда шивирланса ҳам иншоотнинг барча нуқтасида эшитилади.
Бу ўша давр меъморларининг топқирлиги ва юксак салоҳияти махсули эди.
Масжид гумбази ҳам ўзига хос қурилган бўлиб, имомнинг унча баланд бўлмаган овоздаги маърузаларини барча бирдек эшита олади. Бундан ташқари, ҳар қандай овоз 20 маротаба акс садо беради.
Муслим Мирзажонов таржимаси