Юз йиллик сўнггига қадар ислом энг оммавий динга айланади
14.3.2017 5669

   Америка тадқиқот маркази Pew Research Center хабар беришича, Исломга эътиқод қилувчилар сони асримиз сўнггига қадар насронийлик динига эътиқод қилувчилардан ортиб кетади ва Ислом дунёдаги энг оммавий динга айланади.

   Ҳозирги вақтда дунёда 1.6 миллиард мусулмон истиқомат қилади. Бу ер юзи аҳолисининг 23 фоизи демакдир. Айни вақтда дунё аҳолисининг 31 фоизи насронийлардир. Тадқиқотчиларнинг фикрича, аҳвол шу ҳолда давом этаверса, юзйиллик сўнггига келиб мусулмонлар кўпайиб кетади, насронийлар камаяди.

   Бунинг сабабини мутахассислар мусулмонлар орасида туғилишнинг баландлиги билан изоҳламоқда.

   Шунингдек, олимларнинг таъкидлашича, 2050 йилда Ҳиндистон энг кўп мусулмон аҳоли яшайдиган давлатга айланади. Бу мамлакатдаги мусулмонлар сони 300 миллиондан ортади. Европа минтақасида эса мусулмонлар умумий аҳолининг 10 фоизидан кам бўлмайди.

 

   Манба.muslim.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216441
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556