Жек читтак исломни қабул қилганмиди?
“Кариб денгизи қароқчилари” фильми бутун дунё бўйлаб катта шуҳрат қозонган ва севиб томоша қилинадиган киноасарлардан бири саналади. Айниқса, фильмдаги машҳур актёр Жонни Депп талқин қилган қароқчи Жек читтак образи ўзига хос характери, юмори, уддабуронлиги билан томошабинлар меҳрини қозонган. Аслида Жек читтак реал шахс бўлганини ҳамма ҳам билмаса керак. Қолаверса, у XVII асрда Жон Уорд ёки Юсуф Райс исми билан денгиз ва океанлар кезган. Нега айнан Юсуф Райс деган ном олган?
Жек ўз даврида моҳир денгизчи ва қўрқмас қароқчи сифатида Испан Реконкистасини доимий қўрқувга солиб турган. Жек болалигида оддий балиқчи эди, бироқ Англия қироллиги ва Испания ўртасида кучайган қарама-қаршиликлар чоғида ўз жанговар қобилиятини шакллантирган. Ана шундай қалтис вазият у ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлади.
Инглиз матроси (1608 йилда уни Тунисда учратади) Жек ҳақида шундай ёзади: “У жуда ҳам калта сочли, қорачадан келган ва узун соқол қўйган одам эди. Жуда кам гапирар ва кам ваъда берарди”. Жекни замондошлари афсонавий ва сирли қароқчи Робин Гудга ўхшатишарди. Шу боис, у мамлакатлар томонидан доимий қидирувда эди.
Хавф-хатар ҳам кучли бўлгани боис, у ўзи учун тинч-макон қидирарди. Ана шундай тинчликни унга Тунисда ваъда қилишади. Шундан сўнг Жек читтак Тунисга лангар ташлайди ва барча кема аъзолари билан бирга ислом динини қабул қилади. Унга Юсуф Райс исми берилди ва у ерда тинч-хотиржам ҳаёт кечирди. Маълумотларга кўра, Жек читтак, яъни Юсуф Райс 70 ёшида (таҳминан 1622 йилда) вабодан вафот этган.
Муслим Мирзажонов тайёрлади