А.Р. Раҳмон Исломни қабул қилгач дунёни ўзгартира олди
21.12.2015 7277

Эслатма: Материал хорижий ОАВ материаллари асосида тайёрланган ва динни тарғиб қилиш ғояларидан ҳоли.

 

    Аллаҳ Ракха Раҳмон. Бу исм сизга танишдир. Ҳолливуд, Болливуд ва бошқа киносаноатларининг бастакори ҳисобланган А.Р. Раҳмон, айниқса "Харобадан чиққан миллионер" фильми учун ишлаган мусиқаларидан кейин жаҳон миқёсида шуҳрат қозонди.  
    Бастакорнинг шуҳрати ва омади ҳинд халқи томонидан унинг Исломни қабул қилиши билан боғланади. Асли исми Дилип Кумар бўлган бу инсон 1967 йилда Ҳиндистоннинг Ченнай штатида таваллуд топган. У шарқ мусиқий оҳангларини замонавий, электрон мусиқа билан муваффақиятли омухталаштира олган бастакор. Уни "Ҳинд Моцарти" ҳам дейишади. Аллаҳ Ракха Раҳмон нуфузли TIME журнали томонидан дунёни ўзгартира олган кишилар рўйхатига киритилган. Айниқса, 2014 йилда бастакор 12 та халқаро фильмлар учун мусиқа соундтреклари яратди. Камдан-кам фильм бастакорлари бир йилда бундай юксак натижага эриша олганлар.
   1989 йилда Дилип Кумар оиласи Исломни қабул қилади ва у Аллаҳ Ракха Раҳмон номини олади. Унинг ҳаётидаги ёрқин лаҳзалар ҳам худди шундан кейин содир бўла бошлайди. 1990 йилда "Рожа" фильми учун ёзилган мусиқалардан кейин уни Болливудга таклиф қилишади. 2005 йилда унинг ушбу биринчи мусиқий асари жаҳоннинг энг сара мусиқаларидан бири сифатида эътироф этилади. Сўнгра Ҳолливуд ҳам унинг мусиқий асарларини бирин-кетин сотиб ола бошлайди. Бугун жаноб Раҳмон дунёнинг энг олди бастакорларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, уни кўпчилик хайрли ишларнинг ташаббускори, саховатпеша киши сифатида ҳам эътироф этади.
      2013 йилда Канададаги кўчалардан бири унинг шарафига А.Р. Раҳмон деб номланган. Унинг Исломни қабул қилгани у танилиб кетганидан кейин кўп муҳокама қилинган. Айниқса, ҳинду ва мусулмонлар аҳолининг асосий қатламини ташкил қилувчи, хилма-хил эътиқодлар макони бўлган Ҳиндистонда машҳур инсоннинг ўз эътиқодини ўзгартиргани ҳамманинг диққатини тортади.
     Маълум бўлишича, 1984 йилда унинг опаси оғир дарда чалинади. Опасини даволатиш учун оиланинг учрашмаган шифокор ва табиби қолмайди. Ҳаттоки ҳинду бўлса ҳам, донғи кетган Ислом уламоларига ҳам маслаҳат солиб кўрилади. Шундай саъй-ҳаракатлар жараёнида Ҳиндистон Ислом оламида ном қозонган шахслардан бири Каримуллоҳ Шоҳ Қодирий оилага Исломни қабул қилиш оиладаги дард ва уқубатлардан халос бўлишнинг ягона чораси эканлигини айтади. Шундай қилиб, оила Ислом динини қабул қилади. Чиндан ҳам, мўъжиза содир бўлиб, Алла Раҳмоннинг ўлим тўшагидаги опаси шундан сўнг оёққа туриб кетади.
     “Сизнинг илҳом манбаингиз нима?” деб савол берилганида бастакор Аллаҳ Ракха Раҳмон иккиланмасдан “Бу – Ислом. Кун давомида муқаддас “Қуръон”нинг гўзал ва оҳангдор оятларини тинглаб юрганим менинг илҳом манбаимдир,” дейди. Раҳмон Ислом мамлакатларида ўзининг исломий қўшиқлари билан машҳур.

 

 

Шуҳрат Сатторов тайёрлади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216343
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552