ИШИД ҳақида ҳақиқатлар!
16.7.2015 21693

 

      Бугун бутун дунёга хавф солаётган, дин ниқоби остида турли хунрезликларни амалга ошираётган ИШИДнинг сохта иддаоларию ғаламисликлари, аслида, улар айрим кучларнинг “қонли қўли” эканлигини кўпчилик яхши билади. Зеро, уларнинг даҳшатли қирғинлари, вайронкорлик руҳидаги қарашларини оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб бораяпмиз. Бироқ орамизда англаб-англамай, жаҳоний ваъдаларга ишониб, уларнинг сафига қўшилаётган ёшлар ҳам учраб турибди. Яқин интернет сайтлардан бирида жангариларга қўшилган туркиялик ёшлар ҳақида мақола эълон қилинди:

“Умар - 27 ёшда. Туркиянинг Анқара шаҳрида истиқомат қилади. Февраль ойидан май ойигача ИШИД жангарилар сафида бўлган. Дастлаб, наркотик моддалар истеъмол қила бошлайди. Сўнг шу йўналишда фаолият олиб борадиган жиноятчилар билан танишади. Улар шариат, дин, жиҳод ҳақида гапириб, ўзларининг чўпчаклари билан Умарнинг онгини заҳарлашади.

- Биз 11-12 киши бир гуруҳ бўлиб Газиантеп (Туркия шарқидаги шаҳар) шаҳрига бордик ва тунда чегарадан ўтдик. У ерда билни Ал-Қоида жангарилари текширишди. Ҳамроҳларимиздан бири арабчани яхши билар экан, у бизни ИШИД аъзоларидан эканимизни айтди. Ярим соатлардан сўнг ортимиздан келишди ва соат тунги 3 ларда Сурияга етиб олдик, эрталаб лагерда бўлдик. 15 кун биз ҳарбий тайёргарликдан ўтдик: югуриш, жанг қилиш, қуролдан ўқ отиш каби машқларни бажардик. Бизга алоҳида ўргатувчи бириктирилган. Аммо бизни жуда мукаммал тайёрлашди, деб айта олмайман. Чунки улар учун энг муҳими аскарлар қуролдан ўқ узишни ўрганишса бўлди. Бир мудда ўтгач, бизни гуруҳлапрга ажратиб, жанг кечаётган нуқталарга юборишди. Бизнинг жанговар гуруҳимизга бир турк раҳбарлик қиларди.

Ҳарбий машқлар тугагач, эртаси куни илк маротаба жангга кирдим. Гуруҳимиз кутилмаганда пистирмага дуч келди ва бизни ўққа тутишди. Омон қолган мурдаларни йиғиб, ортга, Раккага қайтдик.

– ИШИД жангарилари одамларни қатл қилганларини ҳам гувоҳи бўлдингизми?

– Ҳа, бир куни 3 нафар одамни қатл қилинишини кўрдим. Улардан бири менга қаради ва яқин вақт ичида ўлдирилишини англаб турган бўлса - да, кулди. Ўзимни тутиб туролмай, тепдим, у индамади ва мен “тез орада каллангдан жудо бўласан”, дедим. Жангдан сўнг асабларим адо бўлганди. Унинг хотиржам устимдан кулишига чидай олмадим.

– Калласини чопиб ташлаганини ҳам кўрдингизми?

– Улар одамларни шундай қурқитишадики, бу ақлга сиғмайди. Ҳатто 14 ёшли болакайни ҳам киприк қоқмай, ҳудди қўйдек бўғизлаб ташлайверишади. Бу ёғини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Улар қандай дори ичган, нима еган билмайман, хуллас одамлик сиёҳи йўқ. Зомби сингари одамларни чавақлашади. Сўнг, ўз юртларини озод қилгандек хурсанд бўлишади. Мен 3 - 4 маротаба ана шундай воқеаларни ўз кўзим билан кўрдим. Бу даҳшатнинг ўзи!

– Ўзингиз одамларни ўлдирган ҳолатлар ҳам бўлганми?

– Бўларди. Ахир бу уруш!

– Бу учун сизга пул тўлашдими?

– Ҳа, ҳар бир жанг учун 150 АҚШ долларидан берарди. Ойига 250 АҚШ доллари. Озиқ - овқат, турар жой—буларнинг ҳаммаси улар ҳисобидан эди.

– Абу Бакр Бағдодийни ўз кўзингиз билан кўрганмисиз?

– Уни 200 кишилик отряд қаттиқ қўриқлаб юрарди. У ўтирган машинани ўзида 7 - 8 нафар қўриқчи бўларди. У ҳеч қачон ёлғиз юрмайди. Менимча, у телевизорда кўрсатилаётган одам эмас. Унинг ортида муслумонларнинг ашаддий душмани бўлган бир куч турибди.

– Сиз нима сабабдан ортга қайтдингиз?

– Мен уларга қўшилганимдан сўнг ҳаётдаги қувончларимни йўқотиб қўйдим, ҳаётимда ҳеч нарса қолмади. Аллоҳ таоло бизга “шариат йўлида одамларни ўлдиринглар”, демаган. Ўйлайман, бегуноҳ инсонларни ўлдирганимиз, масжидларни яксон қилганларимиз—бу гуноҳларни Яратган Эгам кечирармикан?! Аллоҳнинг амри—бу унинг қонун-қоидаларига бўйсуниш, гуноҳларга қўл бермаслик!

Бир куни уйқум ўчган тунда шулар ҳақида кўп ўйладим. Шу даражада сўқир ва жирканч одамга айланиб қолганимни англаб, этим музлаб кетди ва “Ё мен ортга қайтаман ёки шу ерда ўламан”, деб онт ичдим.

– Сизни шунчалик осон қўйиб юборишдими?

– Командирлардан бири қариндошим эди. Шу учун мақсадимни тушунтириш қийин кечмади. Орадан ярим йил ўтди, бироқ ҳалиям ўзимга кела олмаяпман, ҳаловатим йўқ.

Ҳа, Умарнинг омади бор экан. Чунки, ИШИДга қўшилганларнинг кўпи омон қолмайди. Йигирма беш ёшли Хасан, ИШИД гуруҳларига қўшилганидан сўнг, орадан 10 ой ўтиб, жангларнинг бирида ўлди. У Истамбулда яшарди. У тариқат дарсларига қатнаб юрарди. Кимдир, уни йўлдан урди. Қисқа вақт ичида умуман ўзгариб кетди: дарсларга қатнамай қўйди, дўстлари билан мулоқотни тўхтатди. У тез орада жиҳодчиларга қўшилиши ҳақида гапирганда, кўпчилик ишонмади. Хасаннинг ота - онаси ўзига тўқ бадавлат одамлар эди. Бироқ у текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкилотига ишга кирди ва тез орада ИШИД аъзосига айланди. Улар қоп - қора кийиниб, соч - соқолларини ўстириб юришарди.

Дўстлари бир неча бор янги ишлар таклиф қилишди. Бироқ у кўнмади. Сўнг у Хантеп вилоятидаги ҳарбий лагерга қатнай бошлайди ва у ерда туркиянинг бошқа минтақасидан келган бир қиз билан танишади ва турмуш қуради. Бироқ қизни ўз ота - онасига кўрсатишга лагердагилар рухсат беришмасди. Сўнг у ҳам жангари гуруҳлар билан Сурияга жўнатиладиган бўлди. Хасан фейсбукдаги саҳифасида “Иншааллоҳ мен фарзандим туғилмай шахид бўлмайман”, деб ёзганидан маълум бўлдики, хотини хомиладор экан. Бироқ фарзанди туғилишига бир ой қолганида у ўлди.

Ҳасаннинг ўлими ҳақидаги ҳабарни отасига Суриядан унча узоқ бўлмаган Антеп шаҳридаги лагерда яшайдиган хотини қўнғироқ қилиб, айтади. Ҳатто ота - онаси унинг жасадини ҳам кўра олишмади. ИШИД раҳбарлари уларга жангда ўлганлар рўйҳати ва расмларини юборишди. Келини ва набирасини ҳам беришмади. Чунки уларнинг қоидаларига кўра, ўлган жангариларнинг хотини бошқасига никоҳланар экан...”

Сиз ўқиган воқеалар ИШИДнинг ёвуз жиноятларининг мингдан бири, холос. Шундай экан, инсонларни имондан, Ватанидан, яқинларидан, ҳаёт қувончларидан айираётган бу каби манфур тўдаларнинг қутқу ва найрангларидан огоҳ бўлинг. Аллоҳ берган омонат умрни солиҳ амаллар билан безатинг!

                                                                       

Интернет материаллари асосида Муслим Мирзажонов тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216183
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24530