Рамазон – қалб ва тан саломатлиги ойи
5.1.2018 4553

Рўзадан кўзланган асосий мақсадлардан бири озиқ-овқатдан дам олиш, уни кам истеъмол қилишдир. Бу билан танамизга енгиллик бериб,  унинг соғлигини тиклаш мумкин.Лекин айрим кишилар рўза яқинлашиши билан озиқ-овқат ғамлашга тушишади. Кимлардир кун бўйи оч юраман деб, кечалари устма-уст овқатланиб, эртанги кун «ҳиссасини захира қилиб қўйиш»га уринишади. Ҳатто Рамазон ойидан семириб чиқишади. Бу ноўрин, албатта. Ҳақиқий исломий рўза фалсафаси бўйича Рамазонда саҳарлик оддий пайтлардаги нонушта, ифторлик эса кечки овқат каби меъёрда бўлиши керак.

Мавзуни илоҳий мўъжизаларга қаратайлик. Аллоҳ таолонинг «Рўза тутмоғингиз сиз учун яхшиликдир», — деган ояти ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Рўза тутинглар, саломат бўласизлар», деган ҳадислари мўъжизаси исбот бўлмоқда.

Келинг, тиб уламолари рўза борасида эришган баъзи бир натижалар билан қисман танишиб чиқайлик.

Тиббий-илмий изланишлар натижалари ҳам рўзанинг турли жисмий ва руҳий касалликлардан ҳимоя қилиш, уларнинг олдини олишда фойдаси борлигини тасдиқлади.

Шу ўринда айрим мисоллар келтирамиз:

1. Рўза инсондаги касалликларга қарши қобилияти (иммунитет)ни кучайтиради. Чунки рўза тутган одамда шу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайиши илмий жиҳатдан исботланди.

2.    Рўза тутган одамда семизликка қарши монелик пайдо бўлади. Чунки, одатда, семизлик овқат ҳазм қилишдаги нуқсондан, атроф-муҳитдаги, нафсоний  ва ижтимоий таъсирлар орқали келиб чиқади. Гоҳи руҳий изтироб ҳам овқатнинг нотўғри таъсир қилишига олиб келади. Ана ўша омиллардан рўза тутиш орқали сақланиш мумкин. Рўза тутган одам руҳий, ақлий мукаммалликка эга бўлади. Чунки рўзадор одам имоний муҳитда кўп ибодат, зикр, тиловати  Қуръон қилиб вақт ўтказади. Турли аччиқланиш, асабийлашиш, уруш-жанжаллардан йироқ бўлади. Ўзини тақиқланган нарсалардан тийиб, танасига ҳам ором беради.

3.    Рўза буйракда тошлар йиғилишидан сақлайди. Чунки рўза тутган одамнинг қонида сода кўпайиб, калий тузларининг тўпланишига йўл қўймайди. Шунингдек, рўзадор пешобида сийдик йўлидаги тузларнинг тўпланиб қолишини йўқотадиган модда кўпаяди.

4.    Рўза инсон жисмини, унинг тўқималарида тўпланиб қоладиган турли кераксиз моддалар, ёғлар, тузлар ва бошқа нарсаларни кетказади. Маълумки, озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳаво орқали инсон жисмига кўплаб заҳарли моддалар кириб, тўпланиб қолади. Ана ўша моддалар фақат рўза тутиш орқали чиқиб кетади. Натижада инсоннинг жисми ҳам енгиллашади, зеҳни ўткир, хотираси кучли, иродаси мустаҳкам бўлади.

5.    Рўза жинсий майлнинг кучини қирқади. Бу эса, айниқса, ёшлар учун жуда ҳам фойдали бўлиб, организмни турли асабий ва жисмоний изтироблардан сақлайди. Бу ҳолат ҳам илмий тажрибалар орқали исботланган.

6.    Ҳозирги кунда рўза кўплаб беморликларни даволашда, жумладан, семизликдан келиб чиқадиган қон томирларининг торайиши, қон босимининг ортиши ва баъзи юрак ҳамда қон айланишига оид касалликларни, бўғимларнинг сурункали шишини ва бошқа бир қанча касалликларни даволашда қўл келмоқда.

Яқинда рус олимлари рўза тутиш (очлик) йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилишди. Натижа кишини ҳайратга соладиган даражада муваффақиятли эди. Кўплаб касалликлар қатори, ҳатто саратон касаллигига мубтало бўлганлар рўза тутиш туфайли шифо топганини таъкидлашганига нима дейсиз?!

 

Аъзам СУЯРОВ, тиббиёт фанлари номзоди

 

Манба: www.shifo-info.uz

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216328
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552