Тажвид қоидалари
Муаллифлар: Одилхон қори Юнусхон ўғли
Зиёвиддин Раҳим
Китоб номи: "Тажвид қоидалари"
Қисқача:
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Қуръони карим бандаларни эзгу йўл, тўғри эътиқод ва амалларга бошлайди. Бу улуғ ҳидоятдан баҳра олиш учун ҳар бир мўмин - мусулмон банда уни қироат қилиши, тушуниши ва Қуръонга амал қилиши керак. Шунда унинг имони мукаммал, эътиқоди тўғри бўлади, қилаётган амаллари шариатда буюрилганидек бажарилади. Шу маънода сиз азиз ўқувчиларга “Тажвид қоидалари” номли китобимизни тавсия этамиз.
Ушбу китоб орқали тажвид қоидалари билан яқиндан танишасиз, Қуръони карим оятларини тиловат қилиш қоидаларини ўзлаштирасиз. Маълумки, ҳар бир мўмин банда хоҳ намозда, хоҳ ундан ташқарида бўлсин, Қуръони каримни тўғри тиловат қилиши, хато ва камчиликларга йўл қўймаслиги талаб этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, тажвид қоидаларини етарли даражада ўрганиб, унга амал қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканини унутмаслик керак.
Мазкур китобда тажвид қоидалари тушунарли ва батафсил баён қилинган ва ҳар бир қоида мисоллар билан атрофлича тушунтирилган. Шу маънода айта оламизки, “Тажвид қоидалари” китобимиздан мустақил ўрганувчилар ҳам, бошловчилар ҳам баробар фойдаланишлари мумкин. Шундай бўлса - да, тажвид илмини устоз назорати остида ўзлаштириш мақсадга мувофиқ. Аллоҳ таоло барчаларимизга Ўзининг Каломини тўғри ва бехато ўқиб, унинг ҳукмларига амал қилишни насиб этсин!
- Файл ҳажми: 12.04 MB
- Кўчириб олиш: Тажвид қоидалари