Ассалому алейкум
Мавзу:

Сиҳоҳи ситта соҳиблари табаа тобеин бўлишганми? 12.12.2015

Савол:

Ассалому алайкум! Буюк муҳаддис олимлар – Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа табаа тобеин бўлишганми? Бу олимлар ҳам ровий, ҳам муҳаддис ҳисобланишадими?

Булим
7725
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Сўзимиз аввалида, машҳур олти муҳаддис яшаб ўтган йилларга эътибор қаратамиз: Имом Бухорий (ҳижрий 194-256), Имом Муслим (ҳиж. 204-261), Имом Абу Довуд (ҳиж. 202-275), Имом Термизий (ҳиж. 209-279), Имом Насоий (ҳиж. 215-303), Имом Ибн Можа (ҳиж. 209-273).
      Кўриниб турибди, мазкур олти муҳаддис бир даврда яшаб ўтишган. Сиҳоҳи ситта соҳиблари табаа тобеинларни кўришган, улардан ҳадис эшитиб, ёзиб олишган. Мазкур зотлар ўзлари ҳадис тўплашган, ҳам ровий бўлишган. Масалан, Термизий ва Насоий Бухорий ва Абу Довуддан ривоят қилган. Термизий шунингдек, Муслимдан ривоят қилган.
     Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, биз билган мазҳаббошилар ҳадис тўплаш билан бирга, кейинги муҳаддислар китобларига, яъни ровийлар силсиласига ҳам киришган. Масалан, Молик ибн Анас (ҳиж. 93-179) катта табаа тобеин ҳисобланади. Сиҳоҳи ситта соҳибларининг барчаси Имом Моликдан ҳадис ривоят қилишган. Имом Бухорийга кўра, Имом Молик – Нофеъ – Ибн Умар санади энг ишончлидир.
     Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа – Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳи (ҳижрий 80-150) кичик тобеинлар билан замондош бўлганлар. Шунингдек, у зот Анас ибн Молик каби айрим саҳобийларни кўришга муваффақ бўлганлар. Муҳаддислар ичидан Термизий ва Насоий ривоят қилган ҳадис санадида Абу Ҳанифа (р.ҳ.) ҳам бор. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216890
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Сиҳоҳи ситта соҳиблари табаа тобеин бўлишганми? 12.12.2015

Ассалому алайкум! Буюк муҳаддис олимлар Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа табаа тобеин бўлишганми? Бу олимлар ҳам ровий, ҳам муҳаддис ҳисобланишадими?

7725