Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим
24551
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Эр-хотин узоқ вақт гаплашмаса, алоқа қилмаса, ораларига талоқ тушмайди. Талоқ фақат айрим сўзларни айтганда ёки баъзи ҳолатларда воқеъ бўлади. Шунинг учун сиз аёлингизни талоқ қилмаган, талоққа далолат қиладиган сўзларни айтмаган бўлсангиз, у билан муносабатларни тиклашингиз, яқинлик қилишингиз мумкин.

Шу билан бирга, киши анча вақт аёлидан йироқда юриши дуруст эмас. Арзимас сабаблар билан оилавий жанжал келиб чиқса, эркак иродасини намоён этиб, ақл билан иш тутади, оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Нима бўлгандаям у эркак, турмушнинг асосий оғирлиги, масъулияти унинг гарданига тушади.

Хуллас, ойлаб, йиллаб оиласидан йироқда, ўзга юртларда юриш маъқул саналмаса-да, бу билан эр-хотин орасига талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216309
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар