Ассалому алейкум
Мавзу:

“Ғуломжон” исми ҳақида.18.01.2018

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Менинг исмим “Ғуломжон”. Исмлар луғатида исмим "қул" деган маънони англатар экан. Устоз, бу ном Аллоҳнинг қули эканига ишора қилинганми? Жавобингиз учун раҳмат.

Булим
7342
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. “Ғулом” сўзи арабча бўлиб, икки хил маънони англатади. Биринчиси, “ҳали балоғат ёшига етмаган бола, ўсмир”. Иккинчиси, “хизматкор, қул”. Қуръони каримда “ғулом” сўзи “ёш бола” ва “хизматкор” маъносида ҳам келган.

Сиз бу исмни қайси маънода қўлласангиз, шундай бўлади. Аллоҳ йўлида хизмат қилувчи, Аллоҳга қуллик қилувчи маъносини берсангиз ҳам жоиз. Биз “Ғуломиддин” (Дин йўлида хизмат қилувчи), “Ғуломуллоҳ” (Аллоҳнинг қули, У Зот йўлида хизмат қилувчи), “Ғуломқодир” (ҳар нарсага қодир Аллоҳнинг қули) исмларини ҳам эшитиб қоламиз. Демак, бунда ниятга қаралади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216411
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Ғуломжон” исми ҳақида.18.01.2018

Ассалому алайкум, устоз. Менинг исмим Ғуломжон. Исмлар луғатида исмим "қул" деган маънони англатар экан. Устоз, бу ном Аллоҳнинг қули эканига ишора қилинганми? Жавобингиз учун раҳмат.

7342