Ассалому алейкум
Мавзу:

Молнинг пулини бўлиб-бўлиб берса бўладими? 24.01.2017

Савол:

    Ассалому алайкум Одилхон қори ака! Сиздан бир саволга жавоб олмоқчиман. Бир ишлаб чиқариш қилган эдим. Моддий тарафдан қийналиб қолдим. Вазиятни ўнглаш учун уйимни бир кишига сотиб, кейин ундан ойма-ой пул бериб қайтариб сотиб олсам рибо бўлиб қолмайдими? У одам ҳам фойдасини қўяди. Ҳар- хил ҳолат бўлиб, пул чўзилиб қолса қўшиб берасан деган келишув йўқ.

Булим
9594
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Молни нақд бериб, пулини муайян муддатда бўлиб-бўлиб олиш шарти билан тузилган шартнома тақсит савдоси дейилади. Масалан, сиз бировдан уйни сотиб оласиз, пулини нақд бермайсиз, йиллар давомида бўлиб тўлайсиз. Бу иш жоиз. Фақат нархи олдиндан келишиб олинса, тўғри бўлади. Бунда сотувчи мол нархини нақддидан кўра қимматроқ айтиш ҳуқуқига эга (Одатда, шундай бўлади). Мисол учун, нақд (айни кунда) 5000.000 сўмлик молга бир йил муддатда тўлаш шарти билан 6000.000 сўм берасиз, дейиши жоиз. Шунга қараб харидор билан сотувчи ўртасида келишув бўлади. Бирон нарсани (масалан, автомобил, телевизор, кир ювиш машина ва ҳоказоларни) кредитга (насияга) олишда ҳам шундай қилинади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 215659
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар