Аёллар қўл ва оёдаги тукларни олса бўладими? 19.02.2016
Савол:Аёллар юз, қўл ва оёқдаги юнгларини олиши жоизми?
9720
Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Қош ва юздаги тукларни териш ёки тердириш гуноҳ саналади. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Доримий, Ибн Можа ва Аҳмад келтирган узун ривоятда танасига сурат чиздирувчи, қош терувчи, қош тердирувчи, Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартирувчи аёллар лаънатланган.
Жумҳур уламолар иттифоқ қилишича, аёл қўли, оёғи, қорни ва баданининг бошқа жойларидаги тукларни олиши мумкин. Валлоҳу аълам! (Манба: “Таҳорат китоби”)