Ассалому алейкум
Мавзу:

Танадаги тукларни депиляция йўли билан кетказса бўладими? 09.02.2016

Савол:

Ассалому алайкум. Сизга саволим бор эди: ёшим 25 да. Танамда туклар жуда кўп. Уйланиш ёшидаман. Ҳозирги замон технологиялари бу муаммони ҳал қилган. Яъни, фото лазер депиляция муолажалар орқали танадаги туклардан қутулиш мумкин. Лекин динимизда бу ишга қандай қаралади? Гуноҳ эмасми? Шу масалада ёрдам беринг! Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Булим
10751
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Инсондаги ҳаром туклар доим олиб турилиши керак. Масалан, аврат жойларидаги туклар узоғи билан қирқ кунда олинади. Ҳар ойда олинса, яхши. Қўлтиқ ости туклари ҳар ҳафтада олиниши афзал.
     Аёллар чирой учун қош ва юздаги тукларни олишдан қайтарилган. Билишимча, бундан бошқа тукларни олиш ҳақида кўрсатма келмаган. Шунинг учун, кўкрак, қўл ва оёқдаги тукларни олиш мубоҳ саналади. Агар ҳожати бўлмаса, инсонга ноқулайлик туғдирмаса, қўл, оёқ, қорин ва белдаги тукларни олмаган маъқул.
      Шариатда олиш рухсат этилган тукларни замонавий воситалар билан кетказишга монелик йўқ. Жумладан, тукларни лазер ёрдамида тозаласа бўлади. Фақат бу иш инсон соғлиғига зарар етказмаслиги керак. Шарти – шу. Қолаверса, авратни бегоналардан беркитиш масаласи ҳам ёддан кўтарилмасин. Зеро, тукларни замонавий воситалар билан кетказиш, бегоналар олдида либосини ечишга узр бўла олмайди. Валлоҳу аълам!

Манба: “Таҳорат китоби”

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 112560
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 56029
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34588
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31628
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Танадаги тукларни депиляция йўли билан кетказса бўладими? 09.02.2016

Ассалому алайкум. Сизга саволим бор эди: ёшим 25 да. Танамда туклар жуда кўп. Уйланиш ёшидаман. Ҳозирги замон технологиялари бу муаммони ҳал қилган. Яъни, фото лазер депиляция муолажалар орқали танадаги туклардан қутулиш мумкин. Лекин динимизда бу ишга қандай қаралади? Гуноҳ эмасми? Шу масалада ёрдам беринг! Жавоб учун олдиндан раҳмат.

10751