Саволлар ва жавоблар
Миннатли нарсалардан фойдаланса бўладими? 05.04.2018
6043

Уйда ҳамма топганини рўзғор қилади. Оилада кимдир Ман боқвоман. Мансиз оч қоласанлар, деб миннат қилса, миннатли нарсани ейиш тўғримикан? Ишлашга шароити бўлмаса, чақалоғи бўлса...

Ота-онасини қаровсиз қолдирган фарзанд оқ бўладими? 16.11.2017
8394

Ассалому алайкум! Кишининг оилам, фарзандларим, уй-жойим ва фаровон хаётим деб ўз ота-онасини ташлаб алохида яшаши ёки ота-онага вакт ажратмаслиги ёхуд ота-онани ташлаб четга чикиб кетиши ёинки ота-онани фарзандга мухтож қилиб қолдириб кетиши оқ бўлиши аломатлариданми?

Пулнинг қадрсизланиши ва қарз масаласи 14.10.2017
9691

Ассалому алайкум. Яна бир масалага ойдинлик киритиб берсангиз деган умиддасизга мурожаат қиляпман. Бир вақтлар қўшним мендан қарз олган эди. Топиш-тутиши ёмон эмас. Ҳатто хўжалик ишларида ҳам бозордан мардикор ёллаб ишлатади. Бизда ҳар бир харажатимиз режали, тежаб ишлатамиз, ўртаҳол оиламиз. Бир-икки маротаба эслатдим, бўлса,олиб чиқиб бер,дедим. Лекин орадан анча вақт ўтиб кетди. Куни кеча ўша олган қарзини олиб чиқиб берди. Сўмда олган эди. Сир эмаски,ҳозирги кунда кўпгина нарсалар чет элдан келтирилаётгани учун АҚШ долларида баҳоланади. Ошса ошади, тушса тушади. Анча вақт ўтганлиги учун мен берган сўмдаги пул миқдори ўз қадр-қийматини йўқотиб бўлганди. Очиғи,бироз энсам қотди. Пулга ростдан ҳам муҳтож инсон бўлганида майли эди. Дорихонага ҳам таксида чиқиб келадиган одам бўлгани учун алам қилди. Судхўрлик бўлмасин, биз ортиғига келишмаганмиз деб индамай олдим. Ҳурматли Устоз! Одамлар орасида бундай вазиятлар кўп бўлиши ҳақида ўйлаб қолдим ва сизга шу масала юзасидан мурожат қилишга қарор қилдим. Меники-ку, майли, унчалик катта миқдорда эмас. Лекин баъзи одамлар жуда катта пул олди-бердисини қиладилар. Улар шундай вазиятга тушсалар,қандай йўл тутишлари керак? Илтимос,шу ҳақида маълумот берсангиз!Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Гуручни бўяб сотса бўладими? 03.03.2017
7131

Мен гуруч бозорда ишлайман. Гуруч сотаман. Тоғоранинг ичига нукус қуюб, устига взрос сепиб визрос деб сотаман. Лекин оши бир хил бўлади. Нархи ҳам арзон. Растадагилар ҳам худди шундай қилиб сотади. Кейин сифат учун бўяйман. Шуни хукми қандай? Жавоб учун катта раҳмат!

Диплом иши учун олаётган пул пора эмасми? 09.02.2017
9261

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Аввало, қимматли вақтини аямай, биз каби ожиз бандаларга дин соҳасида тўғри йўл кўрсатувчи инсонлар борлиги учун Аллоҳга беадад ҳамду санолар айтаман. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим: бугун телевизорда таъмагир шифокорлар ҳақидаги кўрсатувни кўра туриб, пора олиш, ҳаром луқма ҳақида ўйлаб қолдим. Эртага Ҳақ таолога рўбарў бўладиган кундан ташвишга тушиб қолдим. Мен университетда ишлайман. Бизда битирувчи курс талабалари диплом ҳимояси учун битирув малакавий иш ёзишлари керак бўлади, лекин аксар ҳолатда бу ишни домлалар талабаларга пулга ёзиб беришади. Айрим талабалар диплом ишини ўзлари ёзадилар. Менга бириктирилган талабаларни аввал бошда чақириб, диплом мавзуларини бериб, уларга ишни қандай қилишни, қандай ёзишни тушунтираман. Лекин кўп ҳолатларда талабалар домла, ўзингиз ёзиб беринг дейишади. Шунда уларга диплом иши ёзиб бераман ва ёзиб берганим учун бунча берасизлар деб ўзим айтаман. Лекин шуниси ҳам борки, ушбу талабалар билан ишлашим учун давлат менга ҳақ тўлайди. Биринчи саволим шундан иборат: мана шу ўзимга бириктирилган талабаларга уларнинг илтимосидан кейин диплом иши ёзиб бериб олган пулимнинг ҳукми қандай? Иккинчи саволим: мен кўпинча бошқа домлаларга бириктирилган талабаларга диплом иши, магистрларга диссертатсия, ўқитувчиларга мақола ёзиб бераман ва албатта бу ҳолатда хизмат нархимни қатъий белгилаб олганман. Устоз, айтинг-чи, мен шу ҳолатда топаётган пулимнинг ҳукми қандай? Устоз, тўғриси бу нарсаларни сўраганимдан жуда андиша қилмоқдаман, чунки мен порахўр деган ном олишдан, натижада гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқаман. Шу ўринда яна шуни ҳам айтмоқчиманки, дарс жараёни учун, талабаларни баҳолаш учун талабадан ҳеч қачон бирор нарса талаб қилмаганман ва буни ҳеч қачон қилмайман, иншааллоҳ.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 215932
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Миннатли нарсалардан фойдаланса бўладими? 05.04.2018

Уйда ҳамма топганини рўзғор қилади. Оилада кимдир Ман боқвоман. Мансиз оч қоласанлар, деб миннат қилса, миннатли нарсани ейиш тўғримикан? Ишлашга шароити бўлмаса, чақалоғи бўлса...

6043
  • Ота-онасини қаровсиз қолдирган фарзанд оқ бўладими? 16.11.2017

    Ассалому алайкум! Кишининг оилам, фарзандларим, уй-жойим ва фаровон хаётим деб ўз ота-онасини ташлаб алохида яшаши ёки ота-онага вакт ажратмаслиги ёхуд ота-онани ташлаб четга чикиб кетиши ёинки ота-онани фарзандга мухтож қилиб қолдириб кетиши оқ бўлиши аломатлариданми?

    8394
  • Пулнинг қадрсизланиши ва қарз масаласи 14.10.2017

    Ассалому алайкум. Яна бир масалага ойдинлик киритиб берсангиз деган умиддасизга мурожаат қиляпман. Бир вақтлар қўшним мендан қарз олган эди. Топиш-тутиши ёмон эмас. Ҳатто хўжалик ишларида ҳам бозордан мардикор ёллаб ишлатади. Бизда ҳар бир харажатимиз режали, тежаб ишлатамиз, ўртаҳол оиламиз. Бир-икки маротаба эслатдим, бўлса,олиб чиқиб бер,дедим. Лекин орадан анча вақт ўтиб кетди. Куни кеча ўша олган қарзини олиб чиқиб берди. Сўмда олган эди. Сир эмаски,ҳозирги кунда кўпгина нарсалар чет элдан келтирилаётгани учун АҚШ долларида баҳоланади. Ошса ошади, тушса тушади. Анча вақт ўтганлиги учун мен берган сўмдаги пул миқдори ўз қадр-қийматини йўқотиб бўлганди. Очиғи,бироз энсам қотди. Пулга ростдан ҳам муҳтож инсон бўлганида майли эди. Дорихонага ҳам таксида чиқиб келадиган одам бўлгани учун алам қилди. Судхўрлик бўлмасин, биз ортиғига келишмаганмиз деб индамай олдим. Ҳурматли Устоз! Одамлар орасида бундай вазиятлар кўп бўлиши ҳақида ўйлаб қолдим ва сизга шу масала юзасидан мурожат қилишга қарор қилдим. Меники-ку, майли, унчалик катта миқдорда эмас. Лекин баъзи одамлар жуда катта пул олди-бердисини қиладилар. Улар шундай вазиятга тушсалар,қандай йўл тутишлари керак? Илтимос,шу ҳақида маълумот берсангиз!Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

    9691
  • Гуручни бўяб сотса бўладими? 03.03.2017