Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Хотин эрини “ака” деб чақирса бўладими?

Савол:

Ислом динида хотин эрининг исмига “ака” сўзини қўшиб мурожаат қилишига қандай қаралади? “Фалончи ака” деб чақириши мумкинми?

Булим Оилавий
13257
Жавоб:

Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Бу саволингизга мана бу ривоятдан жавоб излаймиз.

عَنْ أَبِي تَمِيمَةَ الْهُجَيْمِيِّ أَنَّ رَجُلا قَالَ لامْرَأَتِهِ: يَا أُخَيَّةُ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أُخْتُكَ هِيَ فَكَرِهَ ذَلِكَ وَنَهَى عَنْهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

 

    Абу Тамима Ҳужаймийдан ривоят қилинишича, бир киши хотинига: “Эй синглим”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У сенинг синглингми?!” деб сўрадилар. У зот буни ёқтирмадилар ва ундан қайтардилар (Абу Довуд ривояти. Ривоят санади заиф). Мана шу ривоятда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам эр ўз хотинига: “Эй синглим”, деб мурожаат қилишини хушламаганлари, бу ишдан қайтарганлари айтилмоқда. Худди шунга ўхшаб хотин эрини: “Фалончи ака”, деб чақириши ҳам тўғри эмас. Чунки эр хотини учун ака, хотин эри учун сингил ҳисобланмайди.
      Эркак хотинига “онаси” ёки “Умму фулон”, деб, аёл эрига “дадаси” ёки “Абу фулон” деб мурожаат қилса бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216398
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Хотин эрини “ака” деб чақирса бўладими?

Ислом динида хотин эрининг исмига ака сўзини қўшиб мурожаат қилишига қандай қаралади? Фалончи ака деб чақириши мумкинми?

13257