Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Чақалоқ сочини олиш ҳақида 10.09.2015

Савол:

Aссалому алайкум, устоз. Илтимос, менга туғилган чақалоқ сочини қачон олиш ва олингандан кейин қандай йўл тутиш шариатимизга мувофиқ эканини тушунтириб берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Ижтимоий масалалар
11455
Жавоб:

ва алайкум aссалом. Чақалоқ сочи олиниши ҳақида бир қанча ривоятлар нақл қилинган.

عَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ الضَّبِّيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَعَ الْغُلاَمِ عَقِيقَةٌ فَأَهْرِيقُوا عَنْهُ دَمًا وَأَمِيطُوا عَنْهُ الأَذَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ.

 

   Салмон ибн Омир Зоббий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “(Ҳар бир) бола билан ақиқа (бор)дир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг!” деб айтганларини эшитганман” (Бухорий, Сунан соҳиблари, Доримий ва Аҳмад ривояти).
   Чақалоқ туғилганида унинг номидан қон чиқарилади ва ундаги нопок, азият берувчи нарсаларни кетказилади. Боладаги нопок нарсалар туғилган пайтида унга ёпишиб қолган қон ва сочдир. Баъзи уламолар ўғил бола олатининг хатна қилинадиган қисми ҳам шунга киради, дейишган.

عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدُبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ غُلاَمٍ رَهِينَةٌ بِعَقِيقَتِهِ تُذْبَحُ عَنْهُ يَوْمَ سَابِعِهِ وَيُحْلَقُ وَيُسَمَّى. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَأَحْمَدُ وَالدَّارِمِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

 

    Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳар бир бола ақиқаси билан гаровланган. Ун(инг номи)дан еттинчи куни (жонлиқ) сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади” (Сунан соҳиблари, Аҳмад, Доримий, Байҳақий ва Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
    Бу ҳадисда айтилишича, боланинг баъзи ишлари ақиқага боғлиқ экан. Агар ақиқа қилинса, ўша ишлар юзага чиқади. Чақалоқ туғиланининг еттинчи куни унинг номидан ақиқа қилинади, сочи олинади ва исм қўйилади. Сочи олинганидан кейин унинг вазни миқдорида кумуш ёки унинг қиймати камбағалларга садақа қилинади.

عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ قَالَ: عَقَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْحَسَنِ بِشَاةٍ وَقَالَ: يَا فَاطِمَةُ احْلِقِي رَأْسَهُ وَتَصَدَّقِي بِزِنَةِ شَعْرِهِ فِضَّةً قَالَ: فَوَزَنَتْهُ فَكَانَ وَزْنُهُ دِرْهَمًا أَوْ بَعْضَ دِرْهَمٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

 

    Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан номидан бир қўй сўйдилар ва: “Эй Фотима, унинг сочини ол ва сочининг оғирлиги миқдорида кумуш садақа қил”, дедилар. Мен уни тортиб кўргандим, оғирлиги бир дирҳам ёки ундан камроқ чиқди” (Термизий ва Ҳоким ривояти. Ривоят санади ҳасан).
    Бир дирҳам деярли 3 граммга тенг. Демак, Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг сочи олинганида, вазни 2.5-3 грамм атрофида чиққан. Ривоятга кўра, чақалоқ сочини унинг онаси олиб, вазнини тортиш ва кумуш садақа қилишни отаси амалга оширади.
    Хулоса қиладиган бўлсак, чақалоқ (қиз ёки ўғил бўлишидан қатъи назар) туғилганидан бир ҳафта ўтиб, унинг сочи олиниб, сочи оғирлиги мидорида кумуш ёки унинг қийматини садақа қилиш мустаҳабдир. Лекин бунда тиббий жиҳатларига ҳам эътибор бериш лозим. Чунончи, боланинг сочини ўткир устарада эмас, балки қайчи ёки махсус асбоб ёрдамида олиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда боланинг бошига азият етиши мумкин. Сабаби чақалоқ бошида майда, кўзга кўринмас томирлар бўлиб, уларга шикаст етса, боланинг жисмоний ва руҳий ҳолатига зарар бўлиши мумкин. Масаланинг бу жиҳатига ҳам эътиборли бўлиш лозим. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 112560
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 56027
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34587
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31628
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Чақалоқ сочини олиш ҳақида 10.09.2015

Aссалому алайкум, устоз. Илтимос, менга туғилган чақалоқ сочини қачон олиш ва олингандан кейин қандай йўл тутиш шариатимизга мувофиқ эканини тушунтириб берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

11455