Ассалому алейкум
Мавзу:

Кийимга тегиб қотиб қолган қон қандай тозаланади? 07.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: кийимда ёки бирор матодаги қотиб қолган қонни ҳукми қандай? Уни ювса пок бўладими ёки уқалаб ташласа ҳам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Ишларингизга файз-барака тилаб қоламан.

Булим Сийрат
4597
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Кийимга теккан қон ювиш билан тозаланади.

 

عَنْ أَسْمَاءَ قَالَتْ: جَاءَتْ امْرَأَةٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: إِحْدَانَا يُصِيبُ ثَوْبَهَا مِنْ دَمِ الْحَيْضَةِ كَيْفَ تَصْنَعُ بِهِ قَالَ: تَحُتُّهُ ثُمَّ تَقْرُصُهُ بِالْمَاءِ ثُمَّ تَنْضَحُهُ ثُمَّ تُصَلِّي فِيهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَالشَّافِعِيُّ. 

 

     Асмоъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб, “Ичимизда биронтамиз кийимига ҳайз қонидан тегса, қандай қилиб (тозалаши) керак?” деди. Шунда у зот: “Уни ишқайди, кейин сув билан ишқалайди, кейин сув билан ювади. Шундай сўнг унда намоз ўқийверади”, дедилар” (Муслим, Аҳмад ва Шофеий ривояти).
     Бу ривоятда кийимга теккан қон яхшилаб ишқалаб ювиш билан покланиши маълум қилинмоқда. Яхшилаб ювгандан кейин либосда қизил рангнинг қолиши зарари йўқ. Муҳими, нопокликнинг асли кетказилса бўлди.

 

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: كُنْتُ أَفْرُكُ الْمَنِيَّ مِنْ ثَوْبِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيُصَلِّي فِيهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَاللَّفْظُ لَهُ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَالشَّافِعِيُّ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ.

 

     Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам либосларидаги манийни ишқалаб ташлар эдим. У зот ўшанда намоз ўқирдилар” (Муслим, Абу Довуд, Насоий, Аҳмад, Шофеий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти).
     Бу ерда кийимга тегиб қотиб қолган манийни ишқалаб ташланса либос пок бўлиши айтилмоқда. Агар маний ҳўл бўлса, уни сув билан ювиш лозим.
    Демак, манийдан фарқли ўлароқ, либосга тегиб қотиб қолган қон фақат ювиш билан тозаланади. Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобида: “(Либосга теккан) ҳар қандай қон фақат ювиш билан покланади”, дейилган. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 76207
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Кийимга тегиб қотиб қолган қон қандай тозаланади? 07.08.2015

Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: кийимда ёки бирор матодаги қотиб қолган қонни ҳукми қандай? Уни ювса пок бўладими ёки уқалаб ташласа ҳам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Ишларингизга файз-барака тилаб қоламан.

4597