Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жума намозига боришим жоизми?

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ ҳурматли мухлис.уз маъмурияти. Азиз устоз. Сизга ўзимни анчадан бери қийнайдиган,ўйлантириб қўядиган саволимга жавоб беришингизни илтимос қиламан...

Гап шундаки,мен Жума намозига ким боришга ҳақли эканлигини билолмаяпман...Кўзи саломат бўлиши керак экан - а? Шу мани кўзим 4 метргача сааал яхши тиниқ кўради. Кейин у ёғига ким эканлиги унчалик тиниқ кўролмаяпман. Жумага борганда имомни юзини тиниқ кўролмайман...Кўзим узоқни яхши кўролмайди. Чап кўзим -3.5 ва ўнг кўзим -6.5 шифокор учетида тураман. Кўриш қобилияти -5 дан юқори бўлган инсонларни қатъий назорат остига ҳисобга олар экан докторлар. Жумага борсам бўлади-а? Мен ҳали кўр эмасман-ку. Шунчаки узоқни аниқ,равшан кўролмайман. Яқинни кўра оламан. Кўзойнагим бор. Шу саволимга жавоб топа олмаётган эдим. Жавоби қандай бўлар экан? Саломат бўлинг.

Булим Фиқҳ
6411
Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Аллоҳ таоло кўзингизнинг нурини тикласин! Узоқ умр, сиҳат - саломатлик ва икки дунё саодатини насиб этсин! Жума намозида қатнашиш кимлар учун вожиб (яъни фарз) кимларга вожиб эмаслиги ҳақида фиқҳий китобларимизда келтирилган сўзларга кўра Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида кўзи ожиз одамдан Жума намозига бориш соқит бўлади. Аммо, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад Шайбонийга кўра агар кўзи ожиз одамнинг етаклаб олиб борувчи ҳамроҳи бўлса, жумага қатнашиши лозим.

     Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг кўзи ожиз кишига жумада қатнашиш вожиб эмас, деган сўзларидан ундай одамнинг жумага бориши мутлақо мумкин эмас, деган маъно чиқмайди. Балки, бундай кишилар жума намозига бормасдан уйида пешинни ўқиса ҳам бўлаверади, гуноҳкор бўлиб қолмайди, деган маъно тушунилади. Аммо, бирор инсон қарамоғида ёки ҳамроҳлигида масжидга борса, гуноҳкор бўлмайди. Билъакс, қўшимча савобга эга бўлади.  Сизнинг ҳолатингиз эса тўлақонли кўзи ожизлик ҳисобланмайди. Шунга кўра агар бошқа узрли ҳолатлар бўлмаса, масалан касаллик, мусофирлик, йўлнинг машаққатлилиги, номуносиб об - ҳаво ва ҳоказо каби жумага боришни қийнлаштириб қўядиган ҳолатлар бўлмаса, бирор инсон ҳамроҳлигида Жума намозига боришингиз фойдадан холи эмас. Валлоҳу аълам!  

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216242
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Жума намозига боришим жоизми?

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ ҳурматли мухлис.уз маъмурияти. Азиз устоз. Сизга ўзимни анчадан бери қийнайдиган,ўйлантириб қўядиган саволимга жавоб беришингизни илтимос қиламан... Гап шундаки,мен Жума намозига ким боришга ҳақли эканлигини билолмаяпман...Кўзи саломат бўлиши керак экан - а? Шу мани кўзим 4 метргача сааал яхши тиниқ кўради. Кейин у ёғига ким эканлиги унчалик тиниқ кўролмаяпман. Жумага борганда имомни юзини тиниқ кўролмайман...Кўзим узоқни яхши кўролмайди. Чап кўзим -3.5 ва ўнг кўзим -6.5 шифокор учетида тураман. Кўриш қобилияти -5 дан юқори бўлган инсонларни қатъий назорат остига ҳисобга олар экан докторлар. Жумага борсам бўлади-а? Мен ҳали кўр эмасман-ку. Шунчаки узоқни аниқ,равшан кўролмайман. Яқинни кўра оламан. Кўзойнагим бор. Шу саволимга жавоб топа олмаётган эдим. Жавоби қандай бўлар экан? Саломат бўлинг.

6411