Аҳзоб сураси: 41-44-оятлар
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلًا هُوَ الَّذِي يُصَلِّي عَلَيْكُمْ وَمَلَائِكَتُهُ لِيُخْرِجَكُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ وَكَانَ بِالْمُؤْمِنِينَ رَحِيمًا تَحِيَّتُهُمْ يَوْمَ يَلْقَوْنَهُ سَلَامٌ وَأَعَدَّ لَهُمْ أَجْرًا كَرِيمًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилингиз ва эртаю кеч У зотга тасбеҳ айтингиз! У сизларни зулматларидан нурга чиқариш учун сизларга марҳамат кўрсатадиган зотдир. Унинг фаришталари ҳам (сизларга мағфират тилайдилар). У мўминларга меҳрибон бўлган зотдир. (Мўминлар Аллоҳга) рўбарў бўладиган кунда уларга (Аллоҳ томонидан йўлланадиган) салом тинчлик-омонлик тилаш бўлур. (Аллоҳ) улар учун улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир” (Аҳзоб сураси: 41-44-оятлар).